USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Покистон “Толибон” ва БМТнинг тўқнашувларга оид маълумотларини рад этди

87 марта

Покистон “Толибон” ва БМТнинг тўқнашувларга оид маълумотларини рад этди

Покистон Ахборот вазири Аттауллаҳ Тарар жорий йилнинг февраль ойи охиридаги тўқнашувлар пайтида Афғонистоннинг тинч аҳоли яшовчи ҳудудларига ҳужум қилинмаганини айтди. Бу ҳақда у кеча, 9 март куни “Arab News”га берган интервьюсида маълум қилди.

Вазир Тарар Покистоннинг ҳаракатлари аниқ разведка маълумотларига асосланганини ва Афғонистон ҳудудидан фаолият юритаётган террор тузилмаларни йўқ қилишга қаратилганини айтган.

Унинг таъкидлашича, тинч аҳоли яшайдиган ҳудудлар атайлаб нишонга олинмаган. Покистон операциялари фақат жангари тармоқлар ва уларнинг логистика тизимларига қарши қаратилган.

Тарар, шунингдек, ҳужумлар бошланганидан бери Афғонистон бўйлаб 64 та ҳудуд ҳаво зарбалари билан нишонга олинганини айтиб, “Толибон” маъмурияти эълон қилган қурбонлар сонини сохта ва ишончсиз, деб рад этган.

Бундан ташқари, Тарар БМТнинг Афғонистондаги миссияси томонидан тинч аҳоли қурбонлари ҳақида берилган баёнотга жавобан ташкилот асосан “Толибон” ҳукумати тақдим этган маълумотларга таянишини айтган.

БМТнинг Афғонистонга кўмаклашиш миссияси Покистон кучлари билан “Толибон” ўртасидаги тўқнашувларда 56 нафар тинч аҳоли, асосан аёллар ва болалар ҳалок бўлгани, яна 129 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берган.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: