USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Покистон Афғонистонга зарба берди: ўнлаб тинч аҳоли ҳалок бўлган

60 марта

Покистон Афғонистонга зарба берди: ўнлаб тинч аҳоли ҳалок бўлган 

Покистон Афғонистон ҳудудига бир нечта ҳаво зарбаси берган. “Толибон” маълумотига кўра, ҳужумлар оқибатида ўнлаб одамлар, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлган. Бу ҳақда BBC ёзди.

Исломобод эса зарбалар чегара яқинидаги еттита “террористик лагер ва яширингоҳ”ни нишонга олганини билдирган. Расмийларга кўра, операция сўнгги пайтларда Покистонда содир этилган худкушлик ҳужумларига жавоб сифатида амалга оширилган.
“Толибон” Мудофаа вазирлиги зарбалар Нангарҳор ва Пактика вилоятларидаги тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларга қаратилганини маълум қилган. Масалан, Шаҳобиддин исмли шахснинг уйи вайрон қилинган ва тахминан 20 нафар оила аъзоси, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлгани айтилмоқда. Афғонистон ҳукумати ҳужумларни “мамлакат ҳудудий яхлитлигига очиқ тажовуз” деб баҳолаб, халқаро ҳуқуқ бузилганини иддао қилган.

Покистон Ахборот вазирлиги баёнотига кўра, зарбалар “разведкага асосланган аниқ нишонларга” қаратилган. Улар орасида тақиқланган “Теҳрик-и-Толибон Покистон” (ТТП), унинг шериклари ва “Исломий давлат – Хуросон вилояти” гуруҳи аъзолари борлиги айтилган.

Исломобод Афғонистондаги ҳукуматни мазкур гуруҳларга қарши чора кўрмасликда айблаб, “ҳужумлар раҳбарият кўрсатмаси билан амалга оширилгани ҳақида ишончли далиллар бор”лигини таъкидлаган.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: