USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Покистон тунда Афғонистонга ҳужум қилди, 9 бола ҳалок бўлди

70 марта

Покистон тунда Афғонистонга ҳужум қилди, 9 бола ҳалок бўлди

Покистон кучлари Афғонистоннинг Хост вилоятидаги фуқаронинг уйини бомбардимон қилиши оқибатида камида 9 нафар бола ва бир аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракати вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Покистон кучлари Кунар ва Пактика вилоятларида ҳам ҳужумни амалга оширган. Бу ҳужумларда жами тўрт нафар тинч аҳоли вакили жароҳатланган.

“24 ноябрь куни кечқурун соат 12 да Хост вилоятининг Гербзво туманида Покистон кучлари маҳаллий фуқаро Уилаят Хоннинг уйини бомбардимон қилди. Оқибатда 9 нафар бола (5 ўғил ва 4 қиз) ҳамда бир аёл ҳалок бўлди, уларнинг уйи бутунлай вайрон қилинди.Афғонистон Ислом Амирлиги ушбу тажовузкор ҳаракатни кескин қоралаб, ўз ҳудуди ва фуқароларини ҳимоя қилиш қонуний ҳуқуқи эканини таъкидлайди. Керакли жавоб ўз вақтида қайтарилади”, деди Мужоҳид.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: