USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Мерц чуқур шокда: унинг партияси сайловда ютқазди

108 марта
Мерц чуқур шокда: унинг партияси сайловда ютқазди

Кеча, 6 сентябрь куни Германиянинг Саксония-Анхальт федерал ерида бўлиб ўтган сайловларда “Германия учун альтернатива” (ГуА) партияси ғалаба қозонди. Мамлакат канцлери ва Христиан-демократик иттифоқи (ХДИ) раиси Фридрих Мерц бу ҳолатдан чуқур шокка тушганини маълум қилди. Бу ҳақда у бугун, 7 сентябрь куни Берлинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўз очди.  

“Бу ХДИнинг кўп йиллар ва ҳатто ўн йилликлар давомидаги сайловлардаги энг оғир мағлубиятидир”, дейди канцлер. 

Унинг сўзларига кўра, ўтган федерал ер сайловлари “нафақат Саксония-Анхальт, балки бутун Германия учун ўзгаришлар олиб келган”. Немис консерваторлари етакчиси, шунингдек, ўз партиясининг мағлубиятидан сўнг тегишли хулосалар чиқариш зарурлигини таъкидлаган. ХДИ шунчаки “аввалги кун тартиби билан ишлашни давом эттира олмаслиги” мутлақо аниқ, деб қайд этган у. 

Шу билан бирга, федерал ҳукумат раҳбари Германияда туб ислоҳотлар ўтказиш зарурлигини алоҳида таъкидлаган. Гап “ҳеч муболағасиз мамлакатнинг келажаги ҳамда фарзандлар ва неваралар учун имкониятлар” ҳақида бормоқда. 

“Шу сабабли мен ислоҳотлар жараёнини давом эттириш ниятида ҳамон қатъиятлиман”, дейди у. 

Унинг фикрича, сайловларда ўнг радикал партиянинг ғалаба қозониши халқаро вазиятда ҳам ўз аксини топади. Шу сабабли унинг Германиянинг барқарорлиги ҳақидаги сўзлари ГФРнинг хорижий ҳамкорларига ҳам қаратилган. 

Маълумот учун, дастлабки расмий натижаларга кўра, Саксония-Анхальтда ГуА 43,8 фоиз овоз тўплаб, ишончли ғалаба қозонди. Ушбу партиянинг Саксония-Анхальт ери бош вазири лавозимига номзоди Ульрих Зигмунд бўлиб турибди. Амалдаги бош вазир Свен Шульце аъзо бўлган ХДИ 17,2 фоиз овоз тўплади – бу ўтган сайловлардагига нисбатан деярли икки баравар кам. Сўл партия – 8,6%, “Иттифоқ 90”/“яшиллар” — 8,9 фоиз, Германия социал-демократик партияси (ГСДП) – 9,3 фоиз тўплаган. Ландтагга (ер парламентига), шунингдек, 5,3 фоиз натижа билан Сара Вагенкнехт Иттифоқи (ССВ) ҳам ўтган. Айнан ушбу сиёсий куч билан ГуА коалиция тузиши мумкин. Эркин демократик партия (ЭДП) ва қолган партиялар беш фоизлик тўсиқни енгиб ўта олмаган. Сайловларда овоз бериш даражаси 77,8 фоизни ташкил этган.

Ушбу натижаларга кўра, Саксония-Анхальт ландтагидаги 83 депутатлик ўрни шундай тақсимланган: “Германия учун альтернатива” 39 мандат, ХДИ 15 мандат, Сўл партия, “Иттифоқ 90»/«яшиллар” ва ГСДП 8 тадан ўрин, ССВ 5 та мандат олади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: