USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Идлибда қурол-яроғ омбори портлаб кетди. Қурбонлар бор

50 марта
Идлибда қурол-яроғ омбори портлаб кетди. Қурбонлар бор

Кеча, 9 сентябрь куни Суриянинг Идлиб вилоятидаги Сармада шаҳри яқинида қурол-яроғ ва урушдан қолган портловчи воситалар вақтинча сақланадиган омборда портлаш содир бўлиб, камида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Сурия давлат телевидениеси хабар берди.

Маълум қилинишича, содир бўлган портлаш оқибатида яна 11 киши жароҳатланган. Ҳодиса жойида ёнғин чиқиб, қуюқ тутун бир неча соат давомида ҳудудни қамраб олган.

Сурия Мудофаа вазирлигига кўра, жароҳатланганлар орасида ҳарбий хизматчилар ҳам бор. Портлаш Идлиб вилояти шимолидаги Бурж ан-Нимра қишлоғи яқинида содир бўлган.

Давлат ахборот агентлиги ҳодиса ортидан қутқарув ва фавқулодда хизматлар зудлик билан воқеа жойига юборилганини хабар қилган. Бироқ омбордаги иккинчи даражали портлашлар ёнғинни ўчириш ишларига халақит берган.

Қутқарувчилар вайроналар остида қолган одамларни излашда давом этмоқда. “Associated Press” мухбири воқеа жойида вайроналар орасидан инсон жасадлари олиб чиқилганини хабар қилган.

Портлашга нима сабаб бўлгани ҳозирча расман маълум қилинмаган. Сурия 10 йилдан ортиқ давом этган урушдан яқиндагина чиққани сабабли мамлакатда қурол-яроғ ва портловчи воситалар билан боғлиқ бундай ҳодисалар тез-тез учраб туради.

Сурия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, портлаш содир бўлган омбор 2011–2024 йилларда давом этган қўзғолон ва фуқаролик уруши давридан қолган қурол-яроғ ҳамда ўқ-дориларни сақлаш учун фойдаланилган. Бу ҳақда “SANA” давлат ахборот агентлиги хабар берган.

Бундан аввал, 1 сентябрь куни Идлиб вилоятининг Бинниш шаҳрида ўқ-дори ташиётган транспорт воситаси портлаган. Сурия давлат оммавий ахборот воситаларига кўра, ўша ҳодисада 5 киши ҳалок бўлган ва бир неча киши жароҳатланган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: