USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Туркий давлатлар ўртасида Туркпол ташкилоти тузилади

50 марта
Туркий давлатлар ўртасида Туркпол ташкилоти тузилади

Туркия Ички ишлар вазири Мустафо Чифтчи Қозоғистонда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти Ички ишлар вазирларининг 3-йиғилишида туркий давлатлар ўртасида хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинганини маълум қилиб, у йиғилишда Интерпол ва Европолга ўхшаш Туркпол номли ташкилот тузишни таклиф қилганини билдирди. Бу ҳақда “TRT Haber” хабар берди.

Чифтчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида йиғилиш ҳақида маълумот бериб, туркий давлатлар ўртасида хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган муҳим масалалар муҳокама қилинганини айтган.

Унинг сўзларига кўра, Туркия томонидан таклиф қилинган Жиноятчиликка қарши кураш кенгашини тузиш масаласи қўшма декларацияга киритилган. Кенгаш янги авлод жиноий ташкилотлари, терроризм, гиёҳванд моддалар, ноқонуний миграция, ноқонуний пул тикиш ва қиморга қарши курашда қўшма имкониятларни кучайтириши кутилмоқда.

“Келаси ой Анқарада ҳурматли Президентимиз Ражаб Тойиб Эрдўған мезбонлигида ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти етакчилари саммитида Кенгашнинг таъсис шартномасини имзолашни мақсад қилганмиз”, деган Чифтчи.

Вазир Интерпол ва Европолга ўхшаш ташкилот тузиш мақсадида туркий давлатлар ўртасида Туркпол деб номланган қўшма тузилмани ташкил этишни таклиф қилганини билдирган.

Чифтчининг айтишича, ушбу таклиф йиғилишда иштирок этган Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлари томонидан ҳам ижобий қабул қилинган.

Жиноятчиликка қарши кураш кенгаши ташкил этилганидан сўнг унинг ижро этувчи органи сифатида Туркий давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамкорлик агентлиги – Туркполни ташкил этиш бўйича ишлар давом эттирилади.

“Шу тариқа биз жиноятчилик ва жиноятчиларга қарши курашда ахборот алмашиш, мувофиқлаштириш ва қўшма ҳаракат қилиш имкониятимизни янада институционал асосда мустаҳкамлаймиз”, деган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Туркий давлатлар ташкилотини ҳарбий альянс ёки геосиёсий лойиҳага айлантириш ғоясини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: