USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хитой ШҲТ давлатларини разведка маълумотлари билан кўпроқ алмашишга чақирди

37 марта
Хитой ШҲТ давлатларини разведка маълумотлари билан кўпроқ алмашишга чақирди

Хитойнинг Россиядаги элчиси Чжан Ханьхуэй Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатларини разведка маълумотлари алмашинувини кучайтириш ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга чақирди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Дипломатнинг айтишича, ШҲТ давлатлари хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшувчи ижобий куч бўлиши керак. Унинг фикрича, ташкилот доирасида хавфсизлик соҳасида ҳамкорликнинг мавжуд механизмларини тезроқ ишга тушириш муҳим.

Чжан Ханьхуэй ШҲТ доирасида хавфсизликка оид 4 та марказ – Хавфсизликка таҳдид ва чақириқларга қарши курашиш бўйича универсал марказ, Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш маркази, Ахборот хавфсизлиги маркази ва Наркотикларга қарши курашиш марказини тезроқ ишга тушириш зарурлигини айтган.

Унинг сўзларига кўра, давлатлар мунтазам равишда қўшма машғулот ва тренинглар ўтказиши, разведка маълумотларини алмашиши, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаши лозим.

“ШҲТ давлатлари умумий, комплекс, биргаликдаги ва барқарор хавфсизлик концепциясига амал қилиши зарур”, деган Хитой элчиси.

Шунингдек, у киберхавфлар, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигига таҳдидлар ҳамда экологик муаммолар каби анъанавий бўлмаган хавфларга биргаликда қарши туриш муҳимлигини ҳам қайд этган. Дипломатнинг фикрича, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш орқали ШҲТ давлатлари минтақадаги турли таҳдидларга қарши янада ишончли тизим яратиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 сентябрь Бишкекда бўлиб ўтаётган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида Россия Президенти Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти нафақат Евросиё, балки бутун дунёдаги энг йирик минтақавий бирлашма эканини айтганди. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: