USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашишга бағишланган халқаро форум бошланди

47 марта
Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашишга бағишланган халқаро форум бошланди

Бугун Самарқанд шаҳрида жаҳон ҳамжамияти учун энг долзарб масалалардан бирига бағишланган нуфузли халқаро форум ўз ишини бошлади. “Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусида ўтказилаётган мазкур анжуман глобал хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Форумда 50 дан ортиқ давлат вакиллари, 500 дан зиёд халқаро эксперт ва мутахассислар, шунингдек, БМТ, Интерпол, Европа Иттифоқи, МДҲ ва ШҲТ каби нуфузли халқаро ташкилотлар делегациялари иштирок этмоқда. Бу эса форумнинг халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги ўрнини янада оширади.

Анжуман доирасида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мурожаати етказилди. Унда глобал наркотаҳдидларга қарши курашишда биргаликдаги ҳаракатларни кучайтириш, самарали ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш ва ахборот алмашинувини кенгайтириш муҳимлиги алоҳида таъкидланган.

Шунингдек, мазкур соҳада ҳамкорликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари махсус таъсис этилган “Наркотикларга қарши курашиш фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мазкур форум минтақавий ва глобал даражада хавфсизликни таъминлаш, жамоат саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларни янада бирлаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.







Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: