USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тўқаев рус тилини сиёсатдан узоқ тутишга чақирди

91 марта
Тўқаев рус тилини сиёсатдан узоқ тутишга чақирди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев рус тилини сиёсийлаштирмасликка чақирди. Бу ҳақда у кеча, 22 сентябрь куни Оқўрдада Рус тили бўйича халқаро ташкилот бош котиби Наталья Бочарова билан учрашувда сўз очди.

Қозоғистон раҳбари ташкилотнинг гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган замонавий, обрўли ва самарали фаолият юритувчи тузилма сифатида шаклланиши принципиал аҳамиятга эга эканини билдирган.

Суҳбат давомида таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган. Президентнинг сўзларига кўра, қўшма лойиҳаларни амалга оширишда иштирокчи барча давлатлар манфаатлари тенг ҳисобга олинишини таъминлаш муҳим. Қосим-Жомарт Тўқаевнинг айтишича, тил сиёсийлаштириш предметига айланмай, балки одамларни бирлаштириши ва ўзаро тушунишга хизмат қилиши керак.

Ўз навбатида, Наталья Бочарова Қозоғистон раҳбарига ташкилот фаолиятини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирган, шунингдек, уни янада ривожлантириш бўйича режалар ҳақида маълумот берган.

Маълумот учун, Тўқаев 2021 йил 28 декабрь куни Санкт-Петербургда Россия Президенти Владимир Путин билан музокараларда рус тили бўйича халқаро ташкилот тузиш ташаббусини илгари сурган. Мазкур ташаббусни Россия ва Беларусь қўллаб-қувватлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда рус тилидан фойдаланиш бўйича ифода янги Конституция лойиҳасида ўзгартирилганди. Хусусан, 9-моддада давлат ташкилотлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларида қозоқ тили билан “тенг равишда” рус тилидан ҳам расмий фойдаланилиши ёзилган эди. Эндиликда “тенг равишда” сўзи “билан бир қаторда” иборасига алмаштирилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: