USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тўқаев Эрон зарба берган давлатларга бирдамлик мактуби йўллади

53 марта

Тўқаев Эрон зарба берган давлатларга бирдамлик мактуби йўллади

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Қатар, Баҳрайн ва Қувайт раҳбарларига шахсий мактублар йўллаб, ушбу оғир синовлар даврида мазкур мамлакатлар халқларига самимий қўллаб-қувватлаш ва бирдамлик изҳор этди. Бу ҳақда Қозоғистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистон учун дўст ва биродар бўлган давлатларнинг суверенитети ҳамда хавфсизлигига путур етказишга қаратилган барча ҳарбий ҳаракатларни қатъий қоралаган.

“Мамлакатимиз мураккаб халқаро муаммолар ва қуролли можароларни фақат дипломатик воситалар орқали ҳал этиш тарафдори бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади”, дейилади мактубларда.

Давлат раҳбари, шунингдек, Қозоғистон биродар араб мамлакатларига имкон доирасида ҳар қандай ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдириб, уларнинг олий раҳбарлари билан доимий ишчи алоқалар давом этишига умид билдирган.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: