USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қирғизистон ўзининг илк сунъий йўлдошини учирди

32 марта
Қирғизистон ўзининг илк сунъий йўлдошини учирди

АҚШнинг Калифорния штатидаги Ванденберг ҳарбий-ҳаво кучлари базасидан Қирғизистоннинг биринчи миллий сунъий йўлдоши орбитага учирилди. Кеча, 1 октябрь куни бўлиб ўтган маросимда АҚШда амалий ташриф билан бўлиб турган Қирғизистон Президенти Садир Жапаров иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, сунъий йўлдош кирган космик аппаратлар гуруҳини учириш учун SpaceX компаниясининг Falcon 9 ташувчи ракетасидан фойдаланилган. Қирғизистон Президенти Администрациясининг маълум қилишича, мамлакат космик аппарати Бишкекдаги марказдан бошқарилади.

Аппарат қишлоқ хўжалиги экин майдонлари, музликлар, сув объектлари, ўрмонлар ва яйловларни мониторинг қилиш учун янги имкониятлар очади, шунингдек, экотизимлардаги ўзгаришларни кузатиш ва табиий офатлар хавфини баҳолаш имконини беради. Олинган маълумотлар ер қаъридан ноқонуний фойдаланиш, ноқонуний чиқиндихоналарни аниқлаш, ифлосланиш манбаларини кузатиш ва логистика йўналишларини мақбуллаштириш учун ишлатилади.

Келгусида сунъий йўлдош маълумотларини фазовий хариталар ва таҳлилий моделлар яратиш учун давлат рақамли тизимларига интеграция қилиш режалаштирилмоқда. 

“Бу давлат қарорларини қабул қилиш, инвестициявий режалаштириш ва давлат дастурлари амалга оширилишини назорат қилишда холис маълумотларни қўллаш имконини беради”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ўз сунъий йўлдошини учирган Марказий Осиёдаги биринчи мамлакат эмас. Аввалроқ, ана шундай лойиҳани хитойлик ҳамкорлар иштирокида Ўзбекистон амалга оширган эди. Август ойида Хитой компанияси “Samarkand-2028” гиперспектрал сунъий йўлдошини орбитага олиб чиққани ҳақида хабар берилган эди. Унинг борт тизими сунъий интеллект технологиялари асосида Ўзбекистонда ишлаб чиқилган модуль билан жиҳозланган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: