USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Брюсселда ҳам тартибсизлик: аҳоли бюджет қисқартирилишига қарши бош кўтарди

27 марта
Брюсселда ҳам тартибсизлик: аҳоли бюджет қисқартирилишига қарши бош кўтарди

Бельгиянинг Брюссель шаҳрида ҳукуматнинг бюджетни қисқартириш режасига қарши ўтказилган намойишлар вақтида полиция билан тўқнашувлар юз берди. Бу ҳақда “Reuters” хабар қилди.

Қайд этилишича, кеча, 9 октябрь куни мамлакатдаги йирик касаба уюшмалари томонидан эълон қилинган умуммиллий иш ташлаш доирасида қарийб 30 минг киши намойишга чиққан. Уларга юзлаб талабалар ҳам қўшилган. Намойишчилар ҳукуматнинг мамлакат бюджети тақчиллигини камайтириш учун харажатларни қисқартириш режасига қарши чиққан.

Намойишнинг асосий қисми тинч ўтган, бироқ Брюссель марказий вокзали яқинида ва шаҳарнинг бошқа қисмларида айрим гуруҳлар полициячиларга шиша идишлар, ғишт, тош ва петардалар отган. Шунингдек, ёнғинлар содир бўлган, жамоат мулкига зарар етказилган. Полиция намойишчиларни тарқатиш учун сув пуркагич машиналари ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган.

Иш ташлаш жамоат транспорти ва авиақатновлар фаолиятига таъсир кўрсатган. Кўплаб мактаблар ва болалар парвариши муассасаларида ҳам фаолият чекланган.

Норозилик намойишларини Бельгиянинг иккита йирик касаба уюшмаси — FGTB/ABVV ва CSC/ACV ташкил қилган. Улар ҳукуматнинг бюджет чораларига қарши чиқиб, тақчилликни камайтириш харажатлари ишчилар, пенсионерлар ва кам даромадли оилалар зиммасига тушишини таъкидлаган.

Талабалар эса таълим харажатларининг ошиши, синфхоналарнинг ҳаддан ташқари тўлалиги ва олий таълим олиш имкониятларини чеклаши мумкин бўлган ислоҳотлардан норози. Уларнинг намойишлари шу ой бошида Льеж шаҳрида бошланган ва 9 октябрь куни Брюсселга ҳам ёйилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон пойтахти Деҳлида Бош сайлов комиссияси раиси Гянеш Кумарнинг истеъфосини талаб қилган намойишчилардан юзлаб нафари ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: