USD: 11,919 söm ▲ EUR: 13,284 söm ▲ RUB: 148 söm ▲ GBP: 15,876 söm ▲ CNY: 1,788 söm ▲ KZT: 26 söm ▼ TRY: 239 söm ▲ AED: 3,245 söm ▲ USD: 11,919 söm ▲ EUR: 13,284 söm ▲ RUB: 148 söm ▲ GBP: 15,876 söm ▲ CNY: 1,788 söm ▲ KZT: 26 söm ▼ TRY: 239 söm ▲ AED: 3,245 söm ▲

Saytdan izlash

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Зеленский Украина шаҳарларининг ҳалқасимон мудофаасини кучайтирмоқчи

10 марта
Зеленский Украина шаҳарларининг ҳалқасимон мудофаасини кучайтирмоқчи

Украина Президенти Владимир Зеленский шаҳарларни мудофаа қилишнинг тегишли даражасини ва уларни амалга ошириш механизмларини таъминлаш учун муҳандислик тўсиқлари чизиғини яратиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат мамлакат Президенти офисининг сайтида эълон қилинган.

Қайд этилишича, фармон билан Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг “Шаҳарларни мудофаа қилишнинг тегишли даражасини ва уларни амалга ошириш механизмларини таъминлаш учун муҳандислик тўсиқлари чизиғини яратиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида (шаҳарларнинг ҳалқасимон мудофааси)” қарори амалга киритилган.

Ҳужжат Украина шаҳарларининг лозим даражадаги мудофаасини таъминлаш учун муҳандислик тўсиқлари ва истеҳком иншоотлари тизимини барпо этишни бошлаб беради.

Шунингдек, мудофаа объектларининг аҳволи ва жойлашуви тўғрисидаги маълумотлар ҳамда техник ҳужжатларни ўз ичига олган ягона базани яратиш режалаштирилмоқда.

Ҳужжатда ҳалқасимон мудофаа режасига киритилган аҳоли пунктлари рўйхати кўрсатилмаган.

Украина Мудофаа вазирлиги аввалроқ взвод таянч пунктлари, танкларга қарши зовурлар ва бетон пирамидалардан иборат тўсиқларни қуриш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилганини, янги фармон эса ушбу жараённи тизимлаштириши ва тезлаштиришини хабар қилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: