USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

2100 йилга бориб Ер аҳолиси қанчага етиши айтилди

547 марта

2100 йилга бориб Ер аҳолиси қанчага етиши айтилди

2030 йилга бориб Ер аҳолиси тахминан 8,5 миллиард кишига етади, 2050 йилга бориб 9,7 миллиардга, 2100 йилга эса 10,9 миллиардга етиши кутилмоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янгиликлар хизмати хабар берди.  
Унга кўра, бундай кескин ўсишнинг асосий сабаблари – репродуктив ёшга етган одамлар сонининг ортиши, туғилиш даражасидаги сезиларли ўзгаришлар, урбанизация даражасининг ошиши ва миграция жараёнларининг тезлашувидир. Бу тенденциялар келажак авлод учун узоқ муддатли оқибатларга олиб келади.
“Яқин ўтмишда туғилиш даражаси ва умр кўриш давомийлигида катта ўзгаришлар юз берди. 1970 йиллар бошида аёллар ўртача 4,5 фарзанд туғишган бўлса, 2015 йилга келиб бу кўрсаткич дунё бўйича 2,5 тадан камга тушди. Шу билан бирга, дунё бўйича ўртача умр кўриш давомийлиги 1990 йиллар бошидаги 64,6 ёшдан 2019 йилга келиб 72,6 ёшга ошди”, дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, урбанизация даражаси юқори бўлиб қолмоқда ва миграция жараёнлари тезлашмоқда. 2007 йил инсоният тарихида илк бор шаҳарларда яшовчилар сони қишлоқлардагидан ошган эди. 2050 йилга келиб эса Ер аҳолисининг тахминан 66 фоизи шаҳарларда яшаши кутилмоқда.
Қайд этиш жоиз, ҳар йили 11 июль санаси Жаҳон аҳоли куни сифатида нишонланади. Бу сана БМТ томонидан 1989 йилда аҳолининг ўсиши, барқарор тараққиёт, соғлиқни сақлаш, гендер тенглиги ва инсон ҳуқуқлари каби муҳим масалаларга эътибор қаратиш мақсадида жорий этилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: