USD: 11,910 so'm EUR: 13,589 so'm RUB: 152 so'm GBP: 15,889 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 25 so'm TRY: 255 so'm AED: 3,242 so'm USD: 11,910 so'm EUR: 13,589 so'm RUB: 152 so'm GBP: 15,889 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 25 so'm TRY: 255 so'm AED: 3,242 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тақиқланган каналларни кузатган ўзбекистонликлар Россияга киритилмаяпти

387 марта

Тақиқланган каналларни кузатган ўзбекистонликлар Россияга киритилмаяпти

Россияда чегарачилар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг телефонларини текшириб, агар улар тақиқлан саҳифа ва каналларга обуна бўлганини аниқласа, уларга киришга рухсат бермаяпти. Бу 20 дан ортиқ суд ҳужжатларига таяниб, ТАСС хабар берди.
Ҳужжатлардан бирида Ўзбекистон фуқароси Акмалжон Б. радикал қарашдаги диний блогерларнинг каналлари, шунингдек, террорчилик ташкилотлари видеоларини томоша қилгани учун Россияга киришига рухсат берилмагани қайд этилган.

“Чегара хизмати ходимлари вазиятни баҳолаб, Акмалжон B.нинг радикал тарғиботчиларга қизиқиши кучайгани, шунингдек, Россия Федерацияси хавфсизлигига таҳдид мавжудлиги ҳақидаги хулосага келишди”, дейилади ҳужжатда.

Яна бир ҳужжатда эса Тожикистон фуқароси Дилшод А. Россияда тақиқланган исломий радикал оқимлар вакилларининг ваъзлари акс этган каналларга обуна бўлгани аниқлангани сабабли чегара назоратидан ўтмагани айтилади.

“Ихтиёрий равишда тақдим этилган мобил қурилмани текшириш давомида Россия Федерациясида тақиқланган исломий радикал даъватчиларнинг видеолари чоп этилган YouTube видеохостинг хизматида исломий каналларга обуна бўлганлиги аниқланди. Бундан ташқари, Дилшод А. Россияга қарши ташвиқотга қаратилган контентни кўрган”, дейилади суд ҳужжатида.

Шунингдек, чегара назоратидан ўта олмаган бир неча шахснинг Украинапараст каналларга обуна бўлгани, шунингдек, Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ҳаракатларини қораловчи ёзишмалар ҳам борлиги аниқланган. Масалан, бир нафар Тожикистон фуқароси ўз смартфонида YouTube'да диний лавҳалар, Украина каналлари, Украина махсус хизматларининг хатти-ҳаракатлари ҳақидаги видеолавҳаларни томоша қилгани, ёзишмаларда эса Тожикистон фуқароларини ҳар томонлама текшираётган Россия Федерацияси махсус хизматларини қораловчи хабарлар топилган.

Шу билан бирга, келганларнинг баъзилари чегарани кесиб ўтишдан олдин мессенжерлардаги ёзишмаларини ўчиришга ҳаракат қилган.
Қайд этилишича, 2024 йил 22 март куни “Крокус Сити Ҳалл” концерт залида юз берган терактдан сўнг чегарада фуқароларни текшириш кучайтирилди. Сўнгги бир ярим йил ичида Тожикистон ва Ўзбекистоннинг 20 дан ортиқ фуқаролари Россияга киришни тақиқлаш қарори устидан шикоят қилишга уринган. Уларнинг аксарияти Россияга ишлаш истагини билдирган, баъзилари эса Россиядаги қариндошлари ва дўстларига мурожаат қилган. Барча ҳолларда судлар чегара хизмати қарорларини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, уларни бекор қилишдан бош тортган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: