USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Японияда ёзда ҳам автомашинани салқин сақлаш имконини берадиган технология синовдан ўтказилмоқда

139 марта
Японияда ёзда ҳам автомашинани салқин сақлаш имконини берадиган технология синовдан ўтказилмоқда

Япониянинг машҳур Nissan автоконцерни ёзнинг иссиқ кунларида ҳам автомашинани салқин сақлайдиган махсус бўёқ устида иш олиб бораётганини маълум қилди.

Ҳар бир ҳайдовчи яхши билади: ёзда, айниқса қуюн қуришда тўлиқ кун давомида қуёш остида турган машинага ўтириш анча ноқулай. Бу ҳолат нафақат ҳайдовчига, балки автомашинанинг ички тузилмаси ва кондиционер тизимига ҳам салбий таъсир қилади.

Одатда, автомобиль бўёқлари резина асосида тайёрланади. Бундай материаллар қуёш нурларини ютиб, молекулалар даражасида тебранишга олиб келади ва шу орқали ҳароратни оширади.

Arizona штати университети ва Сан-Диего тиббиёт мактаби тадқиқотчилари маълум қилишича, ёз фаслида автомашина салонидаги ҳарорат 70 даража Цельсийгача кўтарилиши мумкин.

Совутувчи бўёқ қандай ишлайди?

Nissan ишлаб чиқаётган янги бўёқ таркибида икки турдаги микроструктурали метаматериал мавжуд. Уларнинг бири қуёш нурларидаги яқин инфрақизил тўлқинларни тўсади ва акс эттиради, иккинчиси эса иссиқликни электромагнит тўлқинларга айлантириб, Ер атмосфераси орқали фазога чиқариб юборади. Бу технология ҳароратнинг кўтарилишини олдини олади.

Синов натижалари: ҳарорат 12 даражагача пасайди

Компания вакилларининг айтишича, бу технология айниқса автомашина узоқ вақт қуёш остида турганида яққол самара беради. Шундан ташқари, кондиционердан камроқ фойдаланиш, моторга тушадиган юкни енгиллаштириш ва электромобилларда батарея ресурсини тежаш имкониятини беради.

Айни пайтда оқ рангли бўёқ синов жараёнида. 2024 йил август ойида Токио халқаро аэропортида ўтказилган тажрибада бу бўёқ машина юзаси ва салони ҳароратларини анъанавий бўёқларга нисбатан мос равишда 12 ва 5 даражага пасайтиришга муваффақ бўлди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: