USD: 12,158 so'm EUR: 14,167 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,362 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 276 so'm AED: 3,310 so'm USD: 12,158 so'm EUR: 14,167 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,362 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 276 so'm AED: 3,310 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Исроил ёрдам кутаётган ғазоликларни ўққа тутди. 51 киши ҳалок бўлди

100 марта

Исроил ёрдам кутаётган ғазоликларни ўққа тутди. 51 киши ҳалок бўлди

Исроил армияси Ғазо секторида навбатдаги қирғинни амалга оширди. Кеча, 30 июль куни  сектор шимолидаги Судания ҳудудида гуманитар ёрдам кутаётган фаластинликлар ҳужумга учради. Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 51 кишига етган, 648 киши жароҳатланган. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.


Қайд этилишича, ҳодиса уч соат давомида, маҳаллий аҳоли Зиким ҳудудидан келаётган юк машиналаридан ун ва гуманитар ёрдам олиш учун Судания томон йўл олган пайтда содир бўлган. Конвой атайлаб ўққа тутилган.

“Ушбу қирғин Исроилнинг очликдан уруш қуроли сифатида қандай фойдаланаётганини, озиқ-овқат излаётган тинч аҳолини совуққонлик билан нишонга олишини ҳамда халқаро ва гуманитар ҳуқуқнинг барча нормаларини қўпол равишда бузаётганини яна бир бор кўрсатди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, ўша куни Ғазога бор-йўғи 112 та гуманитар юк машинаси рухсат этилгани, уларнинг кўп қисми Исроил томони атайлаб яратган тартибсизлик шароитида талон-тарож қилингани хабар қилинган. Ғазо маъмурияти эксклав ҳаётининг муҳим соҳаларининг асосий эҳтиёжларини қондириш учун кунига камида 600 юк машинаси гуманитар ёрдам ва ёқилғига эҳтиёж борлигини яна бир бор таъкидлади. “Бўғувчи ва қонли блокада” шароитида бундай таъминот ҳажмига эришиш мумкин эмас.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: