USD: 12,158 so'm EUR: 14,167 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,362 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 276 so'm AED: 3,310 so'm USD: 12,158 so'm EUR: 14,167 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,362 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 276 so'm AED: 3,310 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон қийин паллада Исроилга ёрдам қўлини чўзди – ОАВ

392 марта

Ўзбекистон қийин паллада Исроилга ёрдам қўлини чўзди – ОАВ

Ўзбекистон айни пайтда Исроил билан иқтисодий ҳамкорликни жадал ривожлантирмоқда. Ушбу ҳамкорлик, жумладан, Туркия томонидан жорий этилган иқтисодий бойкот туфайли зарар кўрган йўналишлардаги бўшлиқларни тўлдиришни ҳам ўз ичига олади. Бу ҳақда “Ynet” нашри хабар бермоқда.

Нашрга кўра, гап асосан мис импорти ҳақида бормоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондан Исроилга мис импорти деярли икки бараварга ошиб, 7 миллион долларни ташкил этган. Таққослаш учун ўтган бутун йил давомида бу кўрсаткич 8 миллион доллар бўлган. Прогнозларга кўра, йил охиригача бу ҳажм рекорд даража – 20 миллион долларга етиши мумкин.

Исроилнинг ташқи савдо рискларини суғурталовчи давлат компанияси Ashra'нинг маркетинг бўйича менежери Алекс Авербух ўзбекистонлик ҳамкорларининг ҳаракатларини “қутқарувчилик” деб атаган.

“Йиллар давомида Исроилда Туркия мақбул нархлар ва қулай логистика туфайли ягона мумкин бўлган етказиб берувчи сифатида қараларди. Ҳеч ким бу тизим бир кечада қулаб тушади, деб ўйламаган. Ўзбекистоннинг тезда муқобил таклиф қила олгани ва логистика йўлга қўйилгани – бу жуда ижобий ҳолат”, дейди у.

Исроил Ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси президенти Рон Томер эса “Ynet”га берган изоҳида “Ўзбекистон ва унинг Марказий Осиёдаги қўшнилари Исроил учун табиий савдо ҳамкорларига айланаёт”ганини айтган. Унинг сўзларига кўра, бу мамлакатлар “ресурсларга бой, ҳамкорликка очиқ, инновациялар ва технологияларни орзу қилувчи давлатлар” сифатида Исроил учун муҳим шерикларга айланмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: