USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россияда мигрант болалар учун мактабларни пулли қилиш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланди

179 марта

Россияда мигрант болалар учун мактабларни пулли қилиш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланди

Россия Давлат думасига турли фракцияларнинг вакиллари томонидан мигрантлар учун мактаб таълимини пулли қилиш ва рус тилини билиш бўйича бепул тест топшириш имкониятлари сонини чеклашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритилди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Лойиҳага илова қилинган хатда таъкидланишича, 2025 йилда Россия мактабларида мигрантларнинг фарзандлари сони ошгани сабабли 900 мингдан ортиқ ўқувчи ўрни (ўқувчилар учун жой) етишмаяпти. Муаллифларнинг фикрича, мигрант болаларнинг рус тилини етарли билмаслиги “россиялик болаларнинг ўқиш жараёнини секинлаштиради”. Бундан ташқари таълим муассасаларига қабул қилишда ўтказиладиган рус тилидан тест давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.


Ҳужжатда айтилишича, қонун лойиҳасини қабул қилиш бюджет маблағларини тежашга, уларни ўқитувчиларга қўшимча тўловлар каби мақсадларга йўналтиришга, барча иштирокчилар учун қулайроқ таълим муҳитини яратишга ҳамда чет элларда рус тилини ўрганишга қизиқишни оширишга хизмат қилади.

Қайд этиш жоиз, ушбу ташаббусга парламентдаги айрим депутатлар кескин қарши чиқмоқда. Таълим бўйича қўмита аъзоси Анатолий Вассерман “Подъём” нашрига берган интервьюсида бу ғоя мигрант болаларни ҳуқуқий майдондан чиқариб, уларни жамият назоратидан ташқарида қолдириши мумкинлигини айтган. Унинг фикрича, бундай шароитда назоратдан ташқарида қолган одам ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлиши мумкин. Бундан ташқари, у буни рус цивилизацияси моҳиятига зид деб атаган, чунки тарихан Россия турли халқларни ягона маданият ва қоидаларга ўргатишга интилган. 
Мазкур қонун лойиҳаси илгари ҳам муҳокама қилинган, аммо биринчи ўқишда рад этилиб, қайта ишлашга юборилган эди. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: