USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

292 марта
Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

Россиянинг “Янги одамлар” фракцияси депутатлари Владислав Даванков, Ярослав Самилин ва Ксения Горячева Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири Валерий Фалковга мигрантлар учун имтиҳонни “Россияда аёллар билан муносабат меъёрлари” бўлими билан тўлдириш таклифини ўз ичига олган хат йўллашган. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.


Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2024-йилда маъмурий чиқариб юбориш, депортация ва реадмиссия тўғрисида 190 мингта қарор қабул қилинган. Бу 2023-йилга нисбатан 93,8 мингтага кўп ҳисобланади. Мурожаатда таъкидланишича, мигрантлар томонидан жамоат тартибини бузиш ҳолатлари, жумладан, “аёлларга нисбатан ҳақоратли ва ҳурматсиз муносабат, безорилик ва таҳқирлаш ҳолатлари” тобора кўпайиб бормоқда.

“Депортация ва чиқариб юбориш амалиёти такомиллашганига қарамай, мигрантларда аёлларга нисбатан маданий ва ҳуқуқий меъёрлар тўғрисида асосий билимларни шакллантиришга қаратилган олдини олиш чораларини кўриш зарур”, – дея таъкидлайди муаллифлар.

“Чет эл фуқаролари учун рус тили, Россия Федерацияси тарихи ва қонунчилиги асослари бўйича имтиҳонни Россияда аёллар билан муносабат меъёрларига бағишланган мажбурий бўлим билан тўлдириш мақсадга мувофиқдир. Россия Федерацияси ҳукуматининг 2021-йил 31-майдаги 840-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш зарур, унга кўра ишлаш учун рухсатнома ёки патент олишга даъвогар бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг минимал билим даражасига қўйиладиган талаблар тасдиқланган. Чет эл фуқароси аёллар билан муносабат меъёрларини, жумладан, безорилик ва таҳқирлаш учун ҳуқуқий оқибатларни билиши шартлиги тўғрисидаги қоидани қўшиш керак”, – дейилади ҳужжатда.

Муаллифларга кўра, хорижий фуқаролар “тақиб қилиш ёки ёпишқоқ хатти-ҳаракатларнинг ҳар қандай шакли маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишига олиб келишини” ҳақида хабардор қилиниши лозим.

Парламент аъзоларининг фикрича, таклиф этилаётган ташаббуснинг амалга оширилиши низоли вазиятлар сонини камайтиришга, жамоат жойларида аёлларнинг хавфсизлиги ва ҳимояланганлик даражасини оширишга, жамиятнинг давлат миграция сиёсатини ишончли қабул қилишга имкон беради.

“Имтиҳонни маданий ва ҳуқуқий хулқ-атвор меъёрлари билан тўлдириш чет эл фуқароларининг янада муваффақиятли интеграцияси учун шароит яратади. Шунингдек, Россия Федерацияси анъаналари ва қонунларига ҳурматли муносабатда бўлишни шакллантиришга ёрдам беради”, – дейди депутатлар.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: