USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Москвадаги мигрантлар «Амина» мобил иловаси орқали назорат қилинади

485 марта
Москвадаги мигрантлар «Амина» мобил иловаси орқали назорат қилинади

Москва ҳудудида ишловчи чет элликлар янги мобил илова орқали геолокация маълумотларини мунтазам равишда узатади.
Фото: Ведомости

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Москва шаҳри ва Москва вилоятида «Амина» мобил иловаси ёрдамида хорижий фуқароларнинг турган жойини ҳисобга олишнинг экспериментал режими жорий этилади. Бу ҳақда «Многофункциональный миграционный центр» (ММЦ Сахарово) муассасаси маълум қилди.


Иловани мажбурий ўрнатиш Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Арманистон, Қозоғистон, Гуржистон, Озарбойжон, Молдова ва Украинадан келган меҳнат мигрантларига тааллуқлидир.



Пойтахт минтақасида миграция рўйхатидан ўтиш фақат «Амина»дан фойдаланиш орқали амалга оширилади.


Мигрантлар иловани мустақил равишда ўрнатади. Аммо «Амина»да авторизациядан ўтиш учун хорижий фуқаронинг амалдаги картаси зарур бўлгани сабабли, уни расмийлаштириш учун Саҳаровога бориш керак бўлади. Карта йўқолган тақдирда, «Амина»да авторизациядан паспорт маълумотлари бўйича ўтиш мумкин.

Мобил иловада фойдаланувчининг геолокация маълумотлари автоматик равишда узатилади. Агар маълумотлар уч иш кунидан ортиқ вақт давомида узатилмаса, мигрант яшаш манзилини тасдиқлаш ёки унинг ўзгаргани ҳақида маълумот бериш сўралган хабарнома олади. Ҳисобга олиш шартларига риоя қилмаслик манзил бўйича рўйхатдан чиқарилишига ва Назорат қилинадиган шахслар реестрига киритилишига сабаб бўлади.

Таъкидланишича, келгусида «Амина»да назорат билан бир қаторда қўшимча хизматлар - патент тўлови, ММЦ қабулига ёзилиш ва бошқалар пайдо бўлади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: