USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Исроилнинг Яманга ҳужуми оқибатида ҳусийлар бош вазири ҳалок бўлгани маълум қилинди

97 марта

Исроилнинг Яманга ҳужуми оқибатида ҳусийлар бош вазири ҳалок бўлгани маълум қилинди

Яманнинг Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳусийлар ҳаракати бош вазири Аҳмад Ғолиб Носир Ар-Раҳавий Исроилнинг Яманга шу ҳафтада уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани маълум қилинди. Бу ҳақда ҳаракат вакиллари 30 август куни баёнот берди.

Ҳусийлар Ғазо уруши давомида Исроил зарбалари оқибатида ҳалок бўлган энг юқори мартабали амалдор айнан Ар-Раҳавий бўлганини айтмоқда. У 2024 йилда бош вазир лавозимига тайинланган эди.


“Хоин ва жиноятчи Исроил Аҳмад Ғолиб Носир ар-Раҳавий ва бир қанча вазирлик амалдорларини нишонга олиб, шаҳид қилди”, дейилади гуруҳ баёнотида.

Баёнотда, шунингдек, яна бир нечта амалдорлар турли даражадаги тан жароҳати олиб, ҳозирда даволанаётгани билдирилган. Яҳудий армияси 28 август куни ҳусийлар назоратидаги Сана шаҳрида “террорчи режимга қарашли ҳарбий нишонни” йўқ қилганини тасдиқлаган. 


Ҳусийлар Ғазода уруш бошланганидан бери Исроилга қарши ракета ва дрон ҳужумлари уюштириб келмоқда. Ҳаракат Қизил денгиз ва Аден кўрфазида Исроилга алоқадор деб ҳисоблаган кемаларга ҳам бир неча бор ҳужум қилган. Бунга жавобан, яҳудий давлати ҳам жим қолаётгани йўқ.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: