USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

11 сентябрдан Россиядаги ноқонуний мигрантлар чиқариб юборилади

241 марта
11 сентябрдан Россиядаги ноқонуний мигрантлар чиқариб юборилади

Россия Ички ишлар вазирлиги (МВД) маълум қилишича, 2025 йил 10 сентябрь Россияда миграция ҳужжатларисиз, яъни ҳуқуқий мақоми расмийлаштирилмаган хорижликлар учун ўз ҳолатини қонунийлаштиришнинг охирги куни сифатида белгиланган. Бу ҳақда "Газета.ру" эслатмоқда.

‼️11 сентябрдан эса уларга нисбатан қуйидаги қатъий чоралар қўлланилади:

📌мамлакатдан чиқариб юбориш (выдворение);

📌келгусида Россияга киришни тақиқлаш;

📌никоҳ ёки ажрашишни расмийлаштириш имкониятининг йўқолиши;

📌болаларни боғча ва мактабларга қабул қилмаслик;

📌автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқининг бекор қилиниши;

📌банк ва давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятининг чекланиши.

Бу талаблар барча хорижликларга, жумладан Украина фуқароларига ҳам тааллуқли. Шу билан бирга, Украинада доимий рўйхатда турган шахсларга Россияда яшаш учун рухсатнома ёки фуқароликка ариза топшириш имконияти берилади.


Шунингдек, Россияда мактабга кирмоқчи бўлган мигрант болаларнинг аксарияти қабул қилинмаган.

Рособрнадзор маълумотига кўра, ҳужжат топширган болаларнинг 87 фоизи рус тилидан имтиҳонидан ўта олмаган. Фақат 2964 нафар, яъни 12,6 фоизгина тестдан ўта олгани айтилмоқда.

Кўпчилик болалар рус тили талабини бажара олмагани сабабли мактабда ўқиш ҳуқуқини ололмади, дейилади хабарда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: