USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Макрон АҚШ ва Исроилни қўрқитиб қўймоқчи

104 марта

Макрон АҚШ ва Исроилни қўрқитиб қўймоқчи

Франция Президенти Эммануэль Макрон БМТ Бош Ассамблеясида Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олиш масаласи атрофида бир нечта давлатларни бирлаштириш орқали АҚШ ва Исроил сиёсатига қарши глобал мувозанат яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Politico” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Макроннинг мақсади – Вашингтоннинг Ғазо секторида Исроилни қўллаб-қувватлашига қарши “глобал қарши куч” борлигини кўрсатиш ва “тинчлик йўлида босимни кучайтириш”. Дипломатларнинг айтишича, халқаро босим ортиши билан Исроилдан муайян ён беришлар олиш режаси ҳам мавжуд.

Хабарга кўра, БМТ Бош Ассамблеясида Франция, Буюк Британия, Канада, Португалия, Бельгия, Люксембург, Мальта, Андорра ва Австралия Фаластинни тан олишини эълон қилиши кутилмоқда. Бироқ Германия ва Италия бу ташаббусни қўллашдан бош тортган, Буюк Британиянинг позицияси эса ҳозирча ноаниқ қолмоқда. Бу эса Европа Иттифоқида Яқин Шарқ сиёсати борасида тобора ортиб бораётган бўлинишни кўрсатади.

Нашр манбаларидан бири Макроннинг чоралари “ҳеч нарсани ўзгартирмайди” деб ҳисоблайди. Яна бир европалик дипломат эса “бу амалга ошмайди, АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлаяпти ва Ғарбий Соҳилнинг аннекциясини тезлаштиряпти”, деган. Шунга қарамай, мақола муаллифлари вазият Исроил янги ҳудудларни аннекция қила бошласа ўзгариши мумкинлигини таъкидламоқда.
БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси 9 сентябрда очилган. Унда анъанага кўра, юқори даражадаги ҳафта ўтказилади. Умумий мунозаралар 23–29 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Бугунги кунда БМТга аъзо 193 давлатдан 147 таси Фаластинни тан олган. 



Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: