Terms of use dolor sit amet consectetur, adipisicing elit. Recusandae provident ullam
aperiam quo ad non corrupti sit vel quam repellat ipsa quod sed, repellendus
adipisci, ducimus ea modi odio assumenda.
Disclaimers
Lorem ipsum dolor sit amet consectetur adipisicing elit. Sequi, cum esse possimus
officiis amet ea voluptatibus libero! Dolorum assumenda esse, deserunt ipsum ad
iusto! Praesentium error nobis tenetur at, quis nostrum facere excepturi architecto
totam.
Lorem ipsum dolor sit amet consectetur adipisicing elit. Inventore, soluta alias
eaque modi ipsum sint iusto fugiat vero velit rerum.
Limitation on Liability
Sequi, cum esse possimus officiis amet ea voluptatibus libero! Dolorum assumenda
esse, deserunt ipsum ad iusto! Praesentium error nobis tenetur at, quis nostrum
facere excepturi architecto totam.
Lorem ipsum dolor sit amet consectetur adipisicing elit. Inventore, soluta alias
eaque modi ipsum sint iusto fugiat vero velit rerum.
Copyright Policy
Dolor sit amet consectetur adipisicing elit. Sequi, cum esse possimus officiis amet
ea voluptatibus libero! Dolorum assumenda esse, deserunt ipsum ad iusto! Praesentium
error nobis tenetur at, quis nostrum facere excepturi architecto totam.
Lorem ipsum dolor sit amet consectetur adipisicing elit. Inventore, soluta alias
eaque modi ipsum sint iusto fugiat vero velit rerum.
General
Sit amet consectetur adipisicing elit. Sequi, cum esse possimus officiis amet ea
voluptatibus libero! Dolorum assumenda esse, deserunt ipsum ad iusto! Praesentium
error nobis tenetur at, quis nostrum facere excepturi architecto totam.
Lorem ipsum dolor sit amet consectetur adipisicing elit. Inventore, soluta alias
eaque modi ipsum sint iusto fugiat vero velit rerum.
Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan
foydalanamiz.
Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati
va Foydalanish
shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.
СССРда яширилган фожиалар – Қозоғистондаги комсомол-ишчилар намойиши армия ёрдамида қандай бостирилганди?
21-09-2025, 22:43
56 марта
СССРда яширилган фожиалар – Қозоғистондаги комсомол-ишчилар намойиши армия ёрдамида қандай бостирилганди?
1959-йилда Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида қурилишда оғир шароитларда ишлаётган комсомол ёшлар намойишга чиқади. Маҳаллий милиция ишчиларни тарқата олмагач, ёрдамга ҳарбийлар келади. Улар икки кун давомида ишчиларга ўқотар қуроллар билан ҳамла қилиб, намойишларни бостиради. Бу ҳодиса СССР тарихида урушдан сўнг ишчилар билан содир бўлган қонли ҳодисалардан бири ҳисобланади.
Зулм салтанати сифатида тарих саҳнида 69 йил яшаган СССРда жуда кўп ҳодисалар оммадан яширилган. Масалан, 1957 йилда Челябинск вилоятидаги радиоактив моддалар ишлаб чиқарувчи заводда содир бўлган ҳалокат, 1961 йилда Гагариндан аввал фазога учишга тайёрланган космонавт Валентин Бандаренконинг фожиали ўлими, 1960 йилда Бойқўнғирда қитъалараро баллистик ракетанинг парвоз олдидан портлаб кетиши, 1962 йилда Новочеркассда нархлар оширилишига қарши чиққан ишчиларнинг ўққа тутилиши, 1986 йилда Чернобил АЭСда юз берган авария, шулар жумласидан.
Турли ҳалокатлар ва фожиаларни яширишдан мақсад битта – СССРда барча шод-хуррам, фаровон яшаяпти, бу мамлакатда ҳалокатлар, жиноятлар, оммавий тўполонлар содир бўлмайди деган ёлғон тарғиботни омма онгига сингдириш бўлган.
Оммадан яширилган ҳодисалар орасида 1959 йилда Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида жойлашган Темиртов шаҳрида юз берган қонли воқеалар ҳам бор.
Ўшанда асосан комсомол ёшлардан ташкил топган ишчилар оғир шароитдан безиб исён кўтаришади. Шунда советлар Темиртовга армия бўлинмаларини киритиб, ишчиларни “тутдай тўкади” ва кўплаб одамларни ўлдириб намойишларни бостиради.
Бошқа ҳодисалар каби Темиртовда воқеалар ҳақида ўша пайтда ҳеч қаерда на хабар, на маълумот берилмайди. Бошқа қонли ҳодисалар каби у ҳам СССР парчаланиб кетгандан кейин оммага ошкор бўлади.
Ҳодисадан аввалги вазият ва норозилик
1950 йилларнинг иккинчи ярмида Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида йирик рудава кўмир конлари топилади. Шундан сўнг бу ерда катта-катта заводлар қурилишига старт берилади.
СССРнинг турли ҳудудларида Қозоғистонга ишга боришга чақириқлар бошланади. Газеталарда берилаётган эълонларда Қозоғистонни гуллаб-яшнаган ўлкага айлантириш учун меҳнаткаш қўллар керак бўлаётгани ёзилган эди.
Шундан сўнг иттифоқнинг турли бурчакларидан комсомол ёшлар Қарағандага оқиб кела бошлайди. Йирик конлардан бирининг ёнида завод билан бирга Темиртов шаҳрида кўп қаватли уйлар, маъмурий бинолар қурила бошланади.
Ўша пайтда ишчилар учун шароитлар ниҳоятда оғир эди. Уйлар битгунча уларнинг асосий қисми очиқ майдонларда тикланган чодирларда яшайди. Шунда ҳам куни билан оғир меҳнат билан банд бўлган ишчилар шароитдан нолимас, сабр билан ишлашда давом этади.
Улар раҳбариятдан кундалик буюмлар ёки тунда ухлаш учун оддий енгил каравот кабиларни ҳам сўрамас, шундоқ ерда ухлаб кетаверади.
Ишчиларни битта муаммо қийнарди — бу ҳам бўлса озиқ-овқат ва сув тақчиллиги. Мутасаддилар ишчиларга истеъмол қилиш ва ювиниш учун оддий сувни ҳам вақтида етказиб бермасди.
Улар бу муаммони раҳбариятга бир неча марта айтади. Раҳбарлар ваъда беради, бироқ бажармайди. Охир-оқибат бу ҳол ишчиларнинг жонига тегади ва улар иш ташлаш уюштириб, норозилик намойишига чиқади.
Намойишнинг бошланиши
Ўша пайтларда “Қозоғистон Магниткаси” (Россиядаги Магнитогорск шаҳрига ишора) деб аталган Темиртов шаҳрида бир пайтнинг ўзида 25 мингдан ошиқ ёшлар ишларди.
Ишчилар турли етишмовчиликларга сабр қилиб ишлаб юрган пайтида бир ҳодиса рўй беради ва бу уларни қуюшқондан чиқишига сабаб бўлади.
1959 йил 15 июль куни Темиртовга Болгариядан бир гуруҳ ишчилар олиб келинади. Ўша пайтда Болгария социалистик лагерга кирар ва амалда бу давлатни Москва назорат қиларди.
Раҳбарият болгарларга барча шароитларни яратиб беради. Уларга керагидан ошиқ озиқ-овқат, ичимлик суви берилади. Болгарларга ҳатто квас, морс ва пиво каби ичимликларгача етказиб беришади. Совет ишчилари бундай ичимликларни умуман кўришмасди.
Ўшанда болгарлар ҳам совет ишчилари овқатланадиган ошхонада овқатланишар, бироқ улар ошхонага навбациз киритилар ва улар алоҳида овқатлантириларди. Совет ишчилари буни кўриб ғазабланишарди.
1959 йил 1 август куни эрталаб ишчилар ошхонага нонушта қилиш учун боради. Катта ошхонанинг бир четида болгарлар нонушта қилар, қолган жойлар бўш эди. Масъуллар ишчиларни ошхонага қўйишмайди ва болгарлар нонушта қилиб чиқиб кетгунча кутиб туришни айтишади.
Ана шу жойда ишчиларнинг сабр косаси тўлади ва улар ошхонага бостириб киради. Шунда улар болгарларнинг дастурхонини кўриб оғизлари очилиб қолади. Совет ишчилари оддий ичимлик суви ёки бошқа егуликни ўлчов асосида истеъмол қилиб келаётган оғир шароитда болгарларнинг дастурхонида барча нарса бор эди.
Ундан кейин атрофдаги магазин, универмаг, пулли хизмат кўрсатувчи ошхона ва бошқа биноларга бостириб киришади ва улардаги барча нарсани талаб кетишади.
Ишчиларнинг бу талончилиги тез фурсатда ишчилар шаҳарчасига овоза бўлади ва аксарият ишчилар ўша куни ишга чиқиш ўрнига намойиш уюштириш учун тўплана бошлайди.
Намойишга йиғилган ишчилар раҳбариятга талаб қўйиб, агар озиқ-овқат, ётоқхона ва ичимлик суви бўйича муаммолар ҳал қилинмаса ишга чиқмасликларини эълон қилишади.
Маъмурият исён кўтарган ишчилар билан музокара ўтказиб, уларни ишга чиқишга кўндиришга ҳаракат қилади. Бироқ бу наф бермайди ва ишчилар ўз талабларида қаттиқ туришади.
Ишчиларга ўқ узилиши ва оммавий тарзда қамоққа олишлар
Маъмурият ишчиларни ишга чиқишга кўндиришга уринаётган кезда норозилик намойиши ҳақидаги хабар Москвагача етиб боради. Кремльдан маҳаллий маъмурларга қандай қилиб бўлса ҳам намойишларни тинчитиш буйруғи берилади.
Шундан сўнг Темиртовга ҳарбийлар ва Қарағанда ҳарбий билим юртининг курсантлари келтирилади. Норозилик намойишлари ва иш ташлаш яна уч кун давом этади. Ишчиларнинг талаби оддий эди: ётоқхона, егулик ва ичимлик суви масаласида шароитлар яхшиланиши керак.
3 август куни тушдан кейин ҳарбийлар ишчиларга қарата ўқ уза бошлайди. Ишчилар ҳам қараб туришмайди ва ҳарбийлар томон тош ва бошқа буюмлар улоқтиришади. 3 августдан 4 августга ўтар кечаси ҳарбийлар намойишчилар ҳимоясини ёриб ўтишади ва уларни тарқатиб юборишади.
Шундан сўнг ёппасига ҳибсга олишлар бошланиб кетади. Шунда бир неча минг нафар ишчи тунда кимдир пиёда, бошқалари юк машиналарда қурилиш бўлаётган жойдан қочиб кетади. Ҳибсга олишлар бир неча кун давом этади.
Расмий маълумотларга кўра намойишларда қатнашган ишчилардан қарийб 200 нафари ҳибсга олинади. Уларнинг ярми комсомол ёшлар бўлган. Талотўпларда 11 киши ҳалок бўлади, 32 киши яраланади. Кўп ўтмай яраланганлардан 5 нафари ҳалок бўлади.
Бироқ норасмий маълумотларда ҳалок бўлганлар ва яраланганлар, ҳамда ҳибсга олинган ишчилар сони бир неча баробар кўп бўлгани айтилади. Намойишни бостиришда қатнашган ҳарбийлар ва курсантлардан 109 нафари яраланади.
5 август куни Темиртовга Москвадан КПСС марказий қўмитаси котиби Леонид Брежнев келади. У 1956 йил баҳоргача Қозоғистон раҳбари бўлиб ишлаганди.
Брежнев мажлис ўтказади ва шу ерда кўплаб масъуллар, милиция раҳбарлари ва бошқаларни ишда камчиликка йўл қўйгани учун ишдан ҳайдайди.
Суд ва ўлим жазоси
Ҳибсга олишлар тугагач, қўлга тушган ишчилар сўроқ қилинади ва уларнинг асосий қисмига маъмурий чора кўрилиб, қўйиб юборилади. 42 кишига нисбатан жиноят иши қўзғатилади.
Жиноят иши очилганларнинг бир қисми бандитизм, бошқалари оммавий тартибсизликлар келтириб чиқариш бўйича айбланади.
Бир муддат давом этган тергов тугагач иш судга оширилади. Суд айбланувчиларнинг асосий қисмига узоқ муддатга қамоқ жазоси тайинлайди.
Беш кишига эса олий жазо – ўлим жазоси берилади. Улардан уч нафари отиб ташланади. Икки нафарининг ўлим жазоси узоқ йиллик қамоқ билан алмаштирилади.
Намойиш бостирилиб, қама-қамалар бошлангач, қолган ишчилар бир ҳафтадан сўнг ишга чиқади. Уларнинг шароити бир оз яхшиланади. Болгариялик ишчилар ўз ватанига жўнатиб юборилади.
Брежнев Москвага қайтгач Темиртовдаги вазият Кремльда муҳокама қилинади. Орадан қарийб 2 ой ўтгач Қарағанда вилояти раҳбари Павел Исаев ишдан олинади ва партиядан ҳайдалади.
Яна икки ойдан ошиқроқ вақт ўтгач Қозоғистон раҳбари Николай Беляев ҳам ишдан олинади ва Россиянинг Ставропол ўлкасига ишга ўтказилади. Унинг ўрнига маҳаллий аҳоли вакили бўлган Динмуҳаммад Қўнаев республика раҳбари бўлади.
Кейинчалик, ўша пайтда Темиртовда бўлган ва айбсиз ҳолда айбдорга чиқарилган шахслар ўз эсдаликларида қама-қамалар адолатсиз тарзда олиб борилгани, айбдорлар қочиб кетган вазиятда асосан айбсиз ишчиларни ҳибсга олишганини, тергов ва суд ҳам адолатсиз ўтганини айтишган.
Уларга кўра, ўшанда Темиртовдаги тўполонлар Москвагача етиб боргач, маҳаллий амалдорлар, милиция ва КГБ раҳбарлари юқори органларга айбдорларни жазолаганини кўрсатиш учун ҳаракат қилган ва бунда жуда кўпчилик ноҳақдан жазоланган.
Буни Темиртовда норозилик намойиши ва ишташлаш уюштирган ишчилар орасида бўлган ва кейинчалик СССР парчаланиб кетгандан сўнг 1993-1994 йилларда Россия бош прокурори лавозимида ишлаган Александр Казанник тасдиқлаган.
Казанник ўз интервьюларида қурувчилик касби жуда ёққани учун аввалига шу касбни танлагани, бироқ Темиртовдаги ишчиларга нисбатан содир этилган адолатсизликларни кўриб кейинчалик ҳуқуқшунос бўлишга қарор қилгани ҳақида гапирган.