USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қозоғистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

101 марта

Қозоғистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Қозоғистон Афғонистонга инсонпарварлик кўмагининг иккинчи қисмини етказиб берди. Афғонистон фавқулодда вазиятлар вазирлигига топширилган кўмак дори-дармон, тиббий ускуналар ва шахсий ҳимоя воситаларидан иборат.

Қарийб 3,4 тонналик инсонпарварлик кўмаги Қозоғистон бош вазири ўринбосари Серик Жумангарин бошчилигидаги делегациянинг ташрифи доирасида, KazAID кўмагида ҳаво йўли орқали етказилган.

Қозоғистон қўшни давлатга бир неча кун аввал темирйўл орқали 2,2 минг тонна кўмак йўллаганди.
Остона аввал ҳам кучли зилзиладан азият чекаётган Афғонистонга гуманитар кўмак жўнатган.

Қозоғистон Афғонистон билан йиллик савдо айланмасини бир миллиард доллардан уч миллиард долларга ошириш режасини ҳам эълон қилган.

Ўзбекистон ҳам бағрикенглик ва яхши қўшничилик рамзи сифатида Афғонистонга мунтазам равишда инсонпарварлик юки етказиб бермоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон афғон халқига зарур ёрдам кўрсатишни бундан буён ҳам давом эттиришини таъкидлаган.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: