USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ғазога кунига қанча озиқ-овқат кираётгани айтилди

169 марта

Ғазога кунига қанча озиқ-овқат кираётгани айтилди

Ғазодаги сулҳдан кейин БМТнинг озиқ-овқат дастури (WFP) анклавга кунига 560 тонна озиқ-овқат олиб кирмоқда, аммо бу етарли эмас. Бу ҳақда бугун, 17 октябрь куни WFP вакили Абир Этефа Женевадаги брифингда маълум қилди.


Унинг айтишича, сулҳ ўрнатилганидан бери жорий йилнинг 15 октябригача Ғазога 230 та юк машинаси, яъни тахминан 2800 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етказилган. Ҳозирда ҳар куни тахминан 560 тонна озиқ-овқат олиб кирилмоқда, бироқ бу ҳам етарли эмас.

Этефанинг билдиришича, атиги бешта озиқ-овқат тарқатиш пункти фаолият юритмоқда, ҳолбуки дастур режасига кўра уларнинг сони 145 тага етказилиши керак, бу эса ёрдамга муҳтож 1,6 миллион кишини қамраб олади. Шунингдек, Жаҳон озиқ-овқат дастури ҳозирда Исроил очган иккита назорат пункти “Керем Шалом” ва “Кисуфим” орқали ёрдам етказмоқда.
WFP вакилининг сўзларига кўра, улар озиқ-овқат етказиб беришни кучайтириш ва тирбандликларни камайтириш мақсадида янги йўналишлардан фойдаланмоқда. Бироқ у барча бешта ўтиш жойини очиш зарурлигини таъкидлаб, БМТ ҳанузгача Ғазо шаҳрида гуманитар ёрдам тарқатишни бошлай олмаганини қайд этган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалалар бўйича бошқармаси маълумотларига қараганда, сўнгги икки кун ичида Ғазо секторига гуманитар ёрдам билан 1666 та юк машинаси етиб келган. Уларнинг учдан бир қисми БМТнинг гуманитар дастурлари томонидан мувофиқлаштирилган бўлса, қолганлари тижорат сектори ва хайриялар орқали юборилган. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: