USD: 11,825 so'm ▼ EUR: 13,483 so'm ▲ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,670 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 242 so'm ▼ AED: 3,220 so'm ▼ USD: 11,825 so'm ▼ EUR: 13,483 so'm ▲ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,670 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 242 so'm ▼ AED: 3,220 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда муддати тугаётган озиқ-овқат маҳсулотлари учун чегирмалар жорий қилинади

134 марта
Ўзбекистонда муддати тугаётган озиқ-овқат маҳсулотлари учун чегирмалар жорий қилинади

Ўзбекистонда истеъмол қилиш муддати тугаётган озиқ-овқат маҳсулотлари учун чегирмалар жорий қилинади. Бу ҳақда ҳукумат қарорида белгиланди.


Унга кўра, йирик савдо марказлари ва озиқ-овқат дўконларида истеъмол қилиш муддати тугаш арафасида бўлган маҳсулотлар растаралари ташкил этилади. Истеъмол қилиш муддати тугаш арафасида бўлган маҳсулотлар нархи ҳар 10 кунда пасайтириб борилади.
Шунингдек, даладан савдо расталаригача етказиб бериш тизимининг ҳар бир босқичида озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларининг олдини олиш чоралари кўрилади. Бунда етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини йиғиштириб олиш, саралаш, юклаш, ташиш, музлаткичларга жойлаштириш жараёнлари мониторинг қилинади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулорлари сифати доимий равишда қатъий назорат қилинади. Фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида ҳосилдорликни ошириш, бозор таҳлилларини ўтказиш, кимёвий моддалардан самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув семинарлари ташкил этилади.

2026 йил январь—февраль ойларида озиқ-овқат хомашёси, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари такомиллаштирилади.

Ушбу ҳужжжат билан 2026—2030-йиллар “Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври” деб эълон қилинади. Бунда аҳоли эҳтиёжига етарли даражада ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш ҳамда ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш чоралари кўрилади. “Оқилона истеъмол” (Саве food) дастури амалга оширилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: