USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Новосибирскда миграция назорати кучайтирилмоқда

155 марта

Новосибирскда миграция назорати кучайтирилмоқда

Жорий йилда Россиянинг Новосибирск вилоятига иш излаб борган меҳнат мигрантлари сони 113 минг нафарни ташкил этди. Бу ҳақда мазкур ҳудуд бўйича Миграция масалалари бошқармаси маълумот берди.

Манбанинг қайд этишича, Новосибирскка борганлар орасида ўзбекистонликлар сони энг юқори. Иккинчи ўринни тожикистонлик фуқаролар эгалласа, учинчи поғонада қирғизистонлик ва қозоғистонликлар турибди. Фақат ишлаш мақсадида ташриф буюрувчи мигрантлар учун патент нархи 2026 йилда 37 фоизга оширилиши белгиланган. Яъни патентнинг янги қиймати 10 минг 860 рублни ташкил этади.
Новосибирск вилояти меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазири Елена Бахаревага кўра, мазкур ўзгариш орқали вилоят бюджети тахминан 2,5 миллиард рублга тўлдирилиши кутилмоқда.
Шунингдек, биринчи вице-губернатор Владимир Знатков патент асосида ишловчи чет элликларни ишга қабул қилишга қўйилган тақиқлар доирасини кенгайтириш тўғрисидаги қарорни имзолаган. Бунгача уларга алкоголь ва тамаки маҳсулотлари чакана савдоси, такси хизматлари ҳамда мактабгача таълим соҳасида фаолият юритишга чекловлар мавжуд эди.

Эндиликда ушбу рўйхатга янги тақиқлар қўшилган: автомобиль орқали юк ташиш, офис, шифохона ва таълим муассасаларидаги ижтимоий ошхоналар ҳамда буфетлар фаолияти, шунингдек, спорт соҳасида ишлаш. Вилоят ҳокимиятига кўра, бу соҳаларда ишга қабул қилишда Россия фуқароларига устуворлик берилади.

Миграция қонунчилигига риоя этилишини текшириш ишлари ҳудудда изчил давом этмоқда. Жорий йилнинг 10 сентябрь куни мигрантларни легаллаштириш учун Президент фармони билан белгиланган муддат якунланган. Шу муносабат билан Россияда рухсатномасиз бўлиб турган чет эл фуқаролари ўз ҳуқуқий мақомини расмийлаштириши ёки мамлакатни тарк этиши лозим.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: