USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Бердимуҳамедов кортежи сабаб ҳомиладор аёл вафот этди

1 199 марта

Бердимуҳамедов кортежи сабаб ҳомиладор аёл вафот этди

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Лебап вилоятининг Туркманобод шаҳрида хавфсизлик кучлари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов кортежи сабаб йўллар тўсиб қўйилгани ортидан етти ойлик ҳомиладор аёл шифохонага киролмай вафот этди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.

Ўша куни Бердимуҳамедов Туркманободдаги Сапармурод Ниёзов номидаги кимё заводида минерал ўғитлар ишлаб чиқариш мажмуасининг пойдеворини қўйиш маросимида иштирок этган. Шу муносабат билан, шаҳардаги кўча ва йўллар ёпилган, хавфсизлик ва милиция ходимлари бир неча соат давомида транспорт ва пиёдалар ҳаракатини чеклаган.

Аёлнинг эри уни шифохонага олиб кетаётган эди, бироқ уларни йўлда хавфсизлик кучлари тўхтатиб, ўтишга рухсат бермаган. Нашрнинг ёзишича, эркак хавфсизлик кучларига тиз чўкиб ёлворган, улар эса хиёбонлар орқали туман тиббиёт бирлашмасига боришни айтган. Воқеа тафсилотлари билан яхши таниш бўлган тиббиёт ходимининг айтишича, аёл эрининг қўлида ҳалок бўлган. Улар шифохонага етиб боришганида шифокорлар бошқа ҳеч нарса қила олмасликларини айтишган.
“Унинг эри тез ёрдам машинаси етиб бора олмагани ва йўлдаги хавфсизлик хизмати ходимлари ўтказиб юбормагани учун аёлни машинасида олиб келди. Туркманободлик аёл ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсата олмаган ва туғилмаган боласи билан бирга эрининг қўлида вафот этган”, деган тиббиёт ходими.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: