USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Аёллар ролидаги ўзгариш туғилишга таъсир қилмоқда – тадқиқот

266 марта

Аёллар ролидаги ўзгариш туғилишга таъсир қилмоқда – тадқиқот

Бугунги кунда туғилиш даражасининг пасайишига аёлларнинг мустақиллиги ортиб бораётгани, яъни улар жуфт ёки давлат қўлловисиз яшаётгани сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати Клаудия Голдин тадқиқот эълон қилди.


Тадқиқотга кўра, туғилишнинг пасайишига асосий омил аёлларнинг мустақиллиги ортгани бўлди яъни улар таълим, мартаба имкониятлари ва репродуктив назоратдан кенгроқ фойдаланиш имконига эга бўлган. Шу билан бирга, иқтисодий ўсиш ва туғилиш пасайиши ўртасидаги анъанавий боғлиқлик ўзгарган. Масалан, Швеция ва АҚШ каби нисбатан бой мамлакатларда туғилиш даражаси Греция ва Жанубий Кореяга қараганда юқорироқ.

Дунё мамлакатларининг ярмидан кўпида туғилиш коэффициенти 2,1 даражадан паст ва бу аҳолининг табиий қайта тикланиш даражаси ҳисобланади. Бу давлатларда дунё аҳолисининг қарийб учдан икки қисми истиқомат қилади, шу жумладан сайёрадаги икки энг кўп аҳолили мамлакат ҳам. Голдиннинг таъкидлашича, вазият эркаклар ва аёллар ўртасида уй юмушлари бўйича кутишлар номутаносиблиги туфайли янада мураккаблашмоқда.

Эркаклар кўпинча анъанавий роллар тақсимотини сақлаб қолишга мойил бўлишса, аёллар болалар парваришида масъулиятни шерик билан тенг бўлишишга интилади. Айниқса, бу муаммо Иккинчи жаҳон урушидан кейин тез иқтисодий ўсишни бошдан кечирган мамлакатларда кескин намоён бўлган. Хусусан, уларга Япония, Жанубий Корея, Италия, Испания, Греция ва Португалия яққол мисол.

Қайд этилишича, АҚШда олий маълумотли аёллар орасида туғилиш даражасининг пасайиши 1970 йиллардан бошланганини кўрсатган. Масалан, 1950 йилда туғилган аёллар орасида университет дипломига эга бўлганларга тўғри келадиган болалар сони 1,64 гача тушган.

Голдиннинг хулосасига кўра, туғилиш даражасининг пастлиги “тузилмавий тўсиқлар” натижаси, жуфтликлар ичидаги мажбуриятлар муаммолари ва давлат томонидан болаларни парвариш қилиш учун етарлича кафолатларнинг йўқлиги. Агар бундай кафолатлар етарли бўлмаса, аёлларнинг мустақиллиги туғилишнинг пасайишига олиб келади. Агар мавжуд бўлса, аксинча у туғилишнинг ошишига, аёлларнинг меҳнат бозоридаги самарадорлигининг ортишига ва оилаларда янада адолатли муносабатларнинг шаклланишига ёрдам беради. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: