USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Украина 2025 йилда Россия нефть инфратузилмасига 160 марта зарба йўллаган

59 марта

Украина 2025 йилда Россия нефть инфратузилмасига 160 марта зарба йўллаган

2025 йил бошидан бери Украина ҳарбий кучлари Россиядаги нефть қазиб олиш ва қайта ишлаш объектларига тахминан 160 та самарали зарба берди, деди Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) раҳбари Василий Малюк.

Сентябрь ва октябрь ойларида 20 та объектга зарба берилди, деб аниқлик киритган у.
Улар орасида олтита нефтни қайта ишлаш заводи, иккита нефть терминали, учта нефть омбори ва тўққизта нефть насос станцияси бор”, деган Василий Малюк.

Хавфсизлик хизмати раҳбарининг сўзларига кўра, Украина зарбалари ички нефть маҳсулотлари бозорида 20 фоиздан ортиқ танқисликка ва нефтни қайта ишлаш қувватининг 37 фоизининг ишламай қолишига, шунингдек, Россия Федерациясининг 57 та ҳудудида нефть маҳсулотлари танқислигига ва шу йил охиригача бензин экспортига тақиқ қўйилишига олиб келган.
Шу билан бирга, СБУ раҳбари украин дронларига қарши энг самарали жавобни Россиянинг “Панцир” зенит-ракета мажмуалари бера олаётганини таъкидлаган.
Бу йил бошидан бугунги кунгача биз душманнинг ‘Панцир’ зенит-ракета тизимларининг 48 фоизини йўқ қилдик. Бу бугунги кунда устувор вазифа бўлиб, уни Украина президенти белгилаб берган”.
Украина президенти Владимир Зеленский 24 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтган “кўнгиллилар коалицияси” йиғилишида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қўшма Штатларни Россия нефтига қарши санкцияларни бутун секторга кенгайтиришга ва Украинага узоқ масофали Tomahawk ракеталарини етказиб бериш орқали уни мустаҳкамлашга чақирган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: