USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Эстониянинг Россия билан чегарасида 250 килоли бомба топилди

52 марта

Эстониянинг Россия билан чегарасида 250 килоли бомба топилди

Эстониянинг Россия чегараси яқинидаги қишлоқда 250 килограммли авиабомба топилди. Бу ҳақда ERR хабар берди.



Ўрмонда сайр қилаётган фуқаро қутқарув хизматига “бомбага ўхшаш” шубҳали объектни топгани ҳақида хабар берган. Воқеа жойига етиб борган мутахассислар бу ҳақиқатан ҳам 250 килограмм оғирликдаги авиабомба эканини тасдиқлаган.

2 ноябрь куни Аувере қишлоғи яқинида сапёрлар ушбу ўқ-дорини назорат остида йўқ қилиш ишларига тайёргарликни бошлаган. Атрофдаги қишлоқлар аҳолиси ишлар давомида портлаш овозлари эшитилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.

Бомбанинг келиб чиқиши ва ишлаб чиқарилган санаси ҳозирча ошкор этилмаган. Топилган жой атрофи вақтинча кириш учун ёпилган. Эстония аввалроқ Россия томонидан учирилган авиатехникалар бевосита таҳдид солса, уларни уриб туширишга тайёр эканини маʻлум қилганди.

19 сентябрь куни эрталаб Эстония ҳаво ҳудудига Россиянинг учта “МиГ-31” қирувчиси рухсациз кирди, улар Эстония ҳаво ҳудудида тахминан 12 дақиқа бўлган.

Самолётлар олдиндан парвоз режаларини тақдим этмаган ва транспондерлари ўчирилган ҳолда парвоз қилган. Қоидабузарлик содир этилган вақтда Эстония авиадиспетчерлик хизмати билан икки томонлама радиоалоқа ҳам бўлмаган. Ҳолат юзасидан НАТО ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш миссиясида иштирок этаётган Италиянинг F-35 қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилган.санаси ҳозирча ошкор этилмаган. Топилган жой атрофи вақтинча кириш учун ёпилган. Эстония аввалроқ Россия томонидан учирилган авиатехникалар бевосита таҳдид солса, уларни уриб туширишга тайёр эканини маʻлум қилганди.19 сентябрь куни эрталаб Эстония ҳаво ҳудудига Россиянинг учта “МиГ-31” қирувчиси рухсациз кирди, улар Эстония ҳаво ҳудудида тахминан 12 дақиқа бўлган.

Самолётлар олдиндан парвоз режаларини тақдим этмаган ва транспондерлари ўчирилган ҳолда парвоз қилган. Қоидабузарлик содир этилган вақтда Эстония авиадиспетчерлик хизмати билан икки томонлама радиоалоқа ҳам бўлмаган. Ҳолат юзасидан НАТО ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш миссиясида иштирок этаётган Италиянинг F-35 қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: