USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Исроил вазири яҳудийларни Ню-Йоркни тарк этишга чақирди

59 марта
Исроил вазири яҳудийларни Ню-Йоркни тарк этишга чақирди

Исроилнинг диаспора масалалари ва антисемитизмга қарши кураш бўйича вазири шаҳар мэри сайловида мусулмон Зоҳран Мамданий ғалаба қозонганидан сўнг Ню-Йоркда яшаётган яҳудийларни шаҳарни тарк этишга чақирди. Унинг таъкидича, шаҳарни "ҲАМАСни қўллаб-қувватловчи" шахс бошқаради.
Аммиҳай Шикли Фото: Olivier Fitousi/Flash90
Диаспора масалалари ва антисемитизмга қарши кураш вазири Аммиҳай Шикли 34 ёшли мусулмон-демократ Зоҳран Мамданий Ню-Йорк мэри сайловида ғалаба қозонганидан кейин, шаҳардаги яҳудийларни ватанга қайтишга чақирди.
“Бир вақтлар умумий эркинлик рамзи бўлган шаҳар ҳокимият калитини 25 йил олдин Ню-Йоркнинг уч минг аҳолисини ўлдирган фанатиклар позициясидан унча фарқ қилмайдиган, ҲАМАС тарафдори қўлига топширди”, — деб ёзди Шикли 5 ноябр куни X саҳифасида.


Унинг фикрича, “Ню-Йорк энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди, айниқса унинг яҳудий жамоаси учун”, шу боис улар “Исроил заминини янги уйи қилиш ҳақида жиддий ўйлаб кўриши” керак. “Ню-Йорк, Лондон жарликка очиқ кўз билан кириб бормоқда”, — деб қўшимча қилди Шикли.

Шаҳарда тахминан 1,3 миллион яҳудий яшайди — бу Исроилдан ташқари дунёдаги энг йирик яҳудий жамоати. Шу билан бирга, Мамданий Исроилдаги ҳокимиятни “апартеид режими”, Ғазодаги уруши эса “геноцид” деб атаган. Бироқ у ҲАМАС ҳақида алоҳида баёнот бермаган.
Шиклининг Мамданийга оид баёнотига Исроил миллий хавфсизлик вазири ва ўнг “Оцма Йехудит” (“Яҳудий кучи”) партияси раҳбари Итамар Бен-Гвир ҳам қўшилди. AFP унинг сўзларини келтирди: “Антисемитизм соғлом ақлни енгди. Мамданий — ҲАМАС тарафдори, Исроил душмани ва ашаддий антисемит”

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: