USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Путин 24 нафар қариндошини давлатга алоқадор лавозимларга жойлаштирган — ОАВ

438 марта

Путин 24 нафар қариндошини давлатга алоқадор лавозимларга жойлаштирган — ОАВ

Россия президенти Владимир Путин камида 24 нафар яқин қариндошига юқори давлат лавозимларига жойлашишда ёрдам берди. Бу ҳақда “Проект” нашри хабар берди.

Журналистлар маълумотига кўра, давлат билан боғлиқ даромад манбаларигаПутиннинг қизлари — Мария Воронцова ва Катерина Тихонова, шунингдек, президентнинг амакиваччалари Евгений ва Игор Путин, ҳамда тоғасининг қизлари Любов Шеломова ва Любов Круглова оилалари эга бўлган.
Путиннинг “тўртта машҳур севгилиси” — собиқ рафиқаси Людмила Очеретная, Алина Кабаева, Светлана Кривоногих ва Алиса Харчеванинг оила аъзолари ҳам давлат лавозимларига жойлаштирилган, дейилади хабарда.

Энг нуфузли лавозимлар президентнинг амакиваччаси Евгений Путиннинг қариндошларига насиб этган. Анна Сивилева (Евгенийнинг қизи, президентнинг жияни) мудофаа вазири ўринбосари, унинг турмуш ўртоғи Сергей эса энергетика вазири лавозимларини эгаллаган. Анна Сивелеванинг туғишган акаси Михаил Путин “Газпром”да юқори лавозимда ишламоқда.
Президентнинг отаси томонидаги қариндошлар тармоғи ҳам бошқа бир йирик давлат компаниясини назорат қилади. Путиннинг жияни Виктор Хмарин “Русгидро” компаниясига раҳбарлик қилади. Президентнинг куёвларидан бири, Игор Зеленский (Катерина Тихонованинг фуқаролик турмуш ўртоғи) Севастополда театр қурилишини бошқарган. Шу билан бирга, Алиса Харчеванинг отаси Всеволод Харчев эса ҳозирда “Диалог” номли нотижорат ташкилотда оддий лавозимда ишламоқда.

“Проект” нашрининг таъкидлашича, Путин давлат лавозимларига жойлаштирилган қариндошлари сони бўйича Россия ҳукмдорлари орасида камида Романовлар сулоласи давридан бери рекорд ўрнатган бўлиши мумкин. Таққослаш учун, “узоқ вақт давомида қариндош-уруғчилик билан боғлиқ бўлган” деб ҳисобланган президент Борис Ельцин ўзининг бешдан ортиқ бўлмаган қариндошларини юқори лавозимларга жойлаштирган.
Совет даврида ҳам етакчилар ўз қариндошларини муҳим лавозимларга тайинлаган. Масалан, Владимир Лениннинг рафиқаси Надежда Крупская маориф халқ комиссарлиги ўринбосари бўлган. Шунингдек, бир нечта бошқа қариндошлар ҳам ҳокимият тизимида турли, аммо унча юқори бўлмаган лавозимларни эгаллаган.
Иосиф Сталиннинг ўғли Василий пойтахт ҳарбий-ҳаво кучларига қўмондонлик қилган. Никита Хрушчёвнинг куёви Алексей Аджубей “Известия” газетасининг бош муҳаррири ва Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий қўмитаси аъзоси бўлган.

Леонид Брежневнинг ўғли ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари, куёвиэса ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлган, Юрий Андроповнинг ўғли таниқли дипломат бўлган, Константин Черненконинг ўғли эса фақат “Госкино” бошқармаси бошлиғи ўринбосари даражасигача кўтарилган.
“СССР раҳбарларининг бошқа баъзи қариндошлари ҳам ҳокимият билан боғлиқ лавозимларни олди, аммо Путин давридаги миқёс билан солиштириб бўлмайди”, дейилади хабарда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: