USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қозоғистон Россиянинг гўшт учун божларни камайтириш таклифини рад этди

62 марта

Қозоғистон Россиянинг гўшт учун божларни камайтириш таклифини рад этди

Қозоғистон Россиянинг Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасида гўшт импорти учун божни камайтириш таклифини рад этди. Бу ҳақда Қозоғистон вице-премьери, миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин маълум қилди.


Вазирнинг сўзларига кўра, дастлаб божхона тўловларини камайтириш ташаббуси гўшт танқислигини олдини олиш, нархларни барқарорлаштириш ва ички бозорни тўлдириш мақсадида кўриб чиқилган.
“Россия ЕОИИ доирасида қорамол гўштининг айрим турларини импорт қилиш учун божхона божи ставкаларини амалдаги 50 фоиздан 27,5 фоизгача пасайтириш, шунингдек, тариф квотасини 570 минг тоннадан 130 минг тоннагача камайтиришни таклиф қилган. Мазкур таклиф Евросиё иқтисодий комиссияси мажлисларида бир неча бор кўриб чиқилган, бироқ Қозоғистон томони уни қўллаб-қувватламаган”, деди Серик Жумангарин.
Унинг тушунтиришича, маҳаллий чорвадорлар манфаатлари ва ички бозорни ҳимоя қилишни инобатга олиб, импорт божларини пасайтириш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: