USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Аҳолиси энг кўп шаҳарлар рейтингида етакчи ўзгарди

48 марта

Аҳолиси энг кўп шаҳарлар рейтингида етакчи ўзгарди

БМТнинг сўнгги тадқиқотига кўра, Жакарта сайёрамизнинг энг аҳолиси кўп шаҳрига айланиб, Токиони биринчи ўриндан тушириб юборди. Индонезия пойтахтида 42 млн киши истиқомат қилади, бу бошқа мегаполислар кўрсаткичларидан юқори, деб ёзди The Guardian.
Рейтингда иккинчи ўринни 37 млн киши яшовчи Дакка (Бангладеш пойтахти) эгаллади.
Ушбу тадқиқотда учта қўшни префектурани ўз ичига олган агломерация сифатида таърифланган Токио 33 миллион аҳолиси билан учинчи ўринни эгаллади. Янгича усулда ҳисоблаш сабабли БМТнинг 2018 йилдаги ҳисоботи билан тафовутлар юзага келди, етти йил аввал Япония пойтахти 37 млн аҳолиси билан рейтинг етакчиси эди.


Шаҳарларнинг рейтингда жойлашуви ўзгариши шаҳар, унинг атрофи ва ва қишлоқ ҳудудларини янада изчил таснифлашни таъминлайдиган янгиланган ҳисоблаш методикасини қўллаш билан боғлиқ. «Янги баҳолаш ўхшаш демографик ва геофазовий мезонларга асосланган шаҳар ҳудуди чегараларини халқаро миқёсда янада таққосланадиган аниқлашни таъминлайди», — деди БМТ департаментининг аҳолини баҳолаш ва прогнозлаш бўлими бошлиғи Патрик Герланд.
Маълумотлар урбанизация жадал ўсаётганини кўрсатади: 1950 йилдан буён шаҳарлар аҳолиси сони икки баравардан кўпроқ ошди, ўшанда улар Ер юзида яшовчи жами 2,5 миллиард аҳолининг 20 фоизини ташкил қилган. Ҳозир эса сайёрамизнинг 8,2 миллиард аҳолисининг деярли ярми шаҳарларда яшаяпти.

Жаҳондаги аҳолиси энг кўп 10 шаҳарнинг 9 таси Осиёда жойлашган: Жакарта, Дакка, Токио, Ню-Дели (Деҳли), Шанхай, Гуанчжоу, Қоҳира (Миср, Африка), Манила, Калкутта ва Сеул.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: