USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Миср Ғазода тартибни сақлаш учун полициячилар тайёрлашни бошлади

102 марта

Миср Ғазода тартибни сақлаш учун полициячилар тайёрлашни бошлади

Миср урушдан кейинги Ғазода хавфсизликни таъминлаш ва тартибни сақлаш учун беш минг нафар фаластинлик полициячини тайёрлай бошлади. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбага таяниб, AFPхабар берди.
Маълум бўлишича, 500 кишидан иборат дастлабки гуруҳ март ойида Қоҳирада бўлиб, тайёргарликдан ўтган. Сентябрь ойидан эса икки ойлик курслар йўлга қўйилган. AFP манбасига кўра, мазкур тузилма таркибига фақат ғазоликлар олинади. Уларнинг маошини Ғарбий Соҳилнинг Рамоллоҳ шаҳрида жойлашган Фаластин маъмурияти тўлайди.

“Ўқув жараёнларидан жуда мамнунмиз. Уруш ва тажовузнинг тўхташини истаймиз, мамлакатимизга хизмат қилишга тайёрмиз,” деди 26 ёшли фаластинлик полициячи.
Хавфсизлик сабаб исми ошкор қилинишини истамаган яна бир лейтенант амалий тайёргарлик жараёнлари учун замонавий ускуналар жалб этилганини маълум қилди. Шунингдек, машғулотлар давомида Фаластин озодлик ташкилотининг фаластинликлар учун ягона қонуний вакил экани таъкидланиб, мустақил давлат қуриш орзусига садоқатли бўлиш урғуланган.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: