USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Эрондаги марафонда аёллар ҳижоб ўрамагани учун ташкилотчилар қамалди

194 марта

Эрондаги марафонда аёллар ҳижоб ўрамагани учун ташкилотчилар қамалди

Эронда икки марафон ташкилотчиси аёлларни ҳижобсиз ҳолда югуришга рухсат бергани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Iran International” хабар берди.

Жанубий Эрон қирғоғидаги Киш оролида ўтказилган марафонда 2 минг аёл ва 3 минг эркак қатнашган. Баъзи иштирокчи аёллар қизил футболкаларда югурган, бироқ ҳижоб ёки бошқа бош кийим кийишмаган. Бу ҳолат жамиятда жуда турли реакцияларга сабаб бўлган.
Эрон ичидаги ўзгариш тарафдорлари бу суратларни аёлларнинг ҳукумат томонидан белгиланган кийиниш қоидаларига қарши тураётганининг навбатдаги исботи сифатида олқишлаган. 


Аксинча, Эрон ҳукумат вакиллари бу ҳолатни амалдаги тартибга қарши “мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган чақириқ”, деб баҳолаган.
Шундан сўнг, суд идоралари ташкилотчиларга қарши тезкор чоралар кўрган. Айрим аёлларнинг ҳижоб қоидаларини бузганидан ташқари, марафоннинг ўтказилиши ҳам мамлакатнинг теократик диний раҳбарияти томонидан танқид қилинган.
 
Киш прокурорининг айтишича, югуриш мусобақасининг ўтказилиши “жамоат ахлоқига зид” ҳисобланади.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: