USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қозоғистон йўлларида ҳайдовчисиз юк машиналари юра бошлайди

56 марта

Қозоғистон йўлларида ҳайдовчисиз юк машиналари юра бошлайди

2027 йилдан бошлаб тажриба тариқасида Қозоғистонда Евроосиё иқтисодий иттифоқи йўлларида ҳайдовчисиз юк машиналари қатнай бошлайди. Бу ҳақда бугун, 9 декабрь куни Қозоғистон транспорт вазири Нурлан Сауранбаев маълум қилди.

Қайд этилишича, Қозоғистон йўлларида махсус инфратузилма барпо этилади. Режага кўра, автомобиль йўлларига бундай транспорт воситалари ҳаракати учун зарур бўлган тўлиқ сенсор тизими ўрнатилади.


“Лойиҳа ҳамкасблар ва қўшни давлатлар билан муҳокама қилинмоқда. Уни ЕОИИ доирасидаги назорат-ўтказиш пунктларида ишга туширишни режалаштирганмиз. Назорат-ўтказиш жойларида навбатлар юзага келганда, жараён паспорт назорати билан боғланади. Агар ҳайдовчисиз транспорт воситалари қўлланса, бу жараён сезиларли даражада тезлашади. Шу сабабли бизда алоҳида дастур ишлаб чиқилган”, деди Сауранбаев.

Вазирнинг фикрича, ҳайдовчисиз юк машиналари Қозоғистон транзит салоҳиятини оширишда муҳим омил бўлади. Чунки ҳайдовчи маоши транспорт харажатларининг катта қисмини ташкил этади. Бундан ташқари, ҳайдовчилар учун хавфсизлик талаблари кучайтирилган: улар саккиз соатдан кейин мажбурий дам олиши керак. Ўзини ўзи бошқарадиган транспорт воситалари эса сутканинг 24 соати давомида ҳаракатлана олади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: