USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Толибон” хавфсизлик кучларини қисқартирди – тожик ва ўзбеклар оммавий равишда сафдан чиқарилди

98 марта

“Толибон” хавфсизлик кучларини қисқартирди – тожик ва ўзбеклар оммавий равишда сафдан чиқарилди 

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати ўз хавфсизлик кучлари таркибини 20 фоизга қисқартирди, минглаб этник тожик ҳамда ўзбек жангчилар истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгашининг Афғонистондаги вазият бўйича эълон қилган янги ҳисоботида сўз боради.

БМТ маълумотларига кўра, қўшинлар сонини камайтириш ҳақидаги буйруқ бевосита “Толибон” раҳбарияти томонидан берилган. Қобул расмийлари буни бюджет инқирози билан изоҳлаган бўлса-да, қисқартиришлар, асосан, тожиклар ва ўзбеклар истиқомат қиладиган вилоятларда амалга оширилган. Энг кўп тарқатиб юбориш ҳолатлари қуйидаги ҳудудларда кузатилган: Бадахшон, Каписа, Парвон ва Тохар.
Ҳисоботда бўшатишлар бевосита миллий мансубликка асосланган, деган даъво илгари сурилмаган, бироқ айнан этник озчилик вакиллари кўп бўлган ҳудудларда қисқартиришлар ўтказилгани хавотир уйғотмоқда.
БМТ таҳлилчилари хавфсизлик кучларининг қисқариши фонида ИШИД-Хуросон гуруҳи кучайиб бораётганидан огоҳлантирмоқда. Маълум қилинишича, террорчилик гуруҳи ўз ташвиқоти ва таълим фаолиятида сунъий интеллектдан (СИ) кенг фойдаланишни бошлаган. Хусусан, СИ ёрдамида қўлбола бомбалар ясаш бўйича йўриқномалар тайёрланмоқда.

“Толибон” 2025 йил бошидан буён ИШИДга қарши операциялар ўтказаётганини айтса-да, террорчилар “бардошлилик” кўрсатмоқда ва хавф даражаси ҳамон юқорилигича қолмоқда. Қизиғи шундаки, “Толибон” расман мамлакатда ИШИД йўқлигини даъво қилса-да, сирли равишда ушбу гуруҳга қарши курашиш учун халқаро антитеррор ёрдам сўраб келади.

БМТ ҳисоботида Афғонистон ҳудудида ҳозирда 20 дан ортиқ халқаро ва минтақавий террорчи ташкилотлар фаолият юритаётгани қайд этилган. Рўйхатда қуйидагилар бор:
  • “Ал-Қоида”;
  • “Таҳрики Толибон Покистон”;
  • “Туркистон ислом ҳаракати”
  • “Ўзбекистон ислом ҳаракати”
  • “Жамоат Ансоруллоҳ”.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: