USD: 11,857 so'm EUR: 13,746 so'm RUB: 139 so'm GBP: 16,075 so'm CNY: 1,759 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,229 so'm USD: 11,857 so'm EUR: 13,746 so'm RUB: 139 so'm GBP: 16,075 so'm CNY: 1,759 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,229 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Петербург кўчаларида ҳиндистонлик мигрантлар ишлай бошлади

326 марта
Петербург кўчаларида ҳиндистонлик мигрантлар ишлай бошлади

«Фонтанка» нашри аниқлашича, ҳиндистонликларнинг маоши 100 минг рублни ташкил этади. Бундан ташқари, уларнинг иш берувчиси ҳисобланган «Коломяжский» АЖ ҳужжатларни тайёрлаш, чипталарни олиб бериш харажатларини қоплаган, уларни яшаш жойи, озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа жиҳозлар билан таъминлашни ўз зиммасига олган.
Шунингдек, улар билан рус тили ўқитувчиси машғулот ўтказмоқда ва уларга иш билан боғлиқ атамалар, хусусан, йўлда ҳаракатланиш қоидалари ўргатилмоқда. Бу гуруҳ ёши 19 дан 43 гача бўлган жами 17 нафар ҳиндистонликдан тузилган.

Мигрантлардан бири, 26 ёшли Мукеш Мандал ватанида «Microsoft каби компанияларда ишлагани, сунъий интеллект», GPT чати ва бошқа шу кабилардан фойдаланганини айтган. «Мен айтичиман десам ҳам бўлади», – дея қайд этган у ва Россияда фақат бир йил қолиши, пул ишлаб, Ҳиндистонга қайтишини қўшимча қилган.
Ишлаш учун келганлар орасида тадбиркор, тўй маросимлари ташкилотчиси, фермерлар, ҳайдовчилар, архитектор, ҳайкалтарош ва кўнчи ҳам бор.


«Ҳиндистонликлар ўзларини жуда яхши томондан кўрсатишмоқда: қўшни давлатлар фуқаролари билан солиштирганда кўпроқ ва сифатлироқ тозалашмоқда», – дейди «Коломяжский» АЖ комплекс тозалаш бўлими бошлиғи Мария Тябина.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирча компания ҳиндистонликларни синов тариқасида ишга олмоқда, аммо раҳбарият аллақачон амалиётни кенгайтириш ҳақида ўйламоқда.

У россияликларнинг ўзи фаррош бўлиб ишлашни «унчалик ёқтиришмаслиги»ни қўшимча қилган.
Бу вақтда, Санкт-Петербургда мигрантларнинг курьерлик ва такси соҳасида патент бўйича ишлашига тақиқ амал қилмоқда ва кейинги йилга узайтирилди. Губернаторнинг айтишича, бу «маҳаллий бозорни ҳимоя қилиш», маҳаллий аҳоли учун иш ўринларини сақлаб қолишнинг бир усули.

Шаҳарда ва Ленинград областида ноқонуний мигрантларга қарши мунтазам равишда рейдлар уюштирилмоқда. Яқинда, 11 декабр куни 505 нафар муҳожир вақтинчалик сақлаш марказига жойлаштирилган, улар депортация қилинади.
Петербургдаги фаррошлар штати бундай меҳнатга зарурат кучаядиган қиш мавсуми олдидан фақат 80 фоизга тўлдирилган. Ҳозирда Санкт-Петербургда Ҳиндистондан келган 3000 дан ортиқ муҳожир ишлайди, асосан енгил саноатда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: