USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Украина армияси Купянскни қисман озод этган, аммо бошқа участкаларда вазият оғирлашмоқда

163 марта
Украина армияси Купянскни қисман озод этган, аммо бошқа участкаларда вазият оғирлашмоқда

Украина қуролли кучлари мудофаасининг айнан қайси нуқталарида инқироз чуқурроқ?
Станислав Красильников / Sputnik / Profimedia
Украина қуролли кучлари Купянскнинг бир қисмини озод қилишга эришди. Аҳён-аҳёнда кичик штурмчи отрядлар қарши ҳужумга ўтиб турган Покровскдан фарқли ўлароқ, Харкив области шарқидаги бу шаҳарнинг ғарбий чеккасиига Украина қуролли кучларининг йирик гуруҳи ташланган. Улар шаҳар жануби-ғарбидаги «Юбилейний» микрорайонидаги кўп қаватли уйларга жойлашган (бироз олдин бу ҳудуд шиддатли жанглар майдонига айланган; Россия кучлари микрорайоннинг бир қисмини назорат қилиб турганди). Бу эса Володимир Зеленскийга шаҳарга жануби-ғарбдан кириш қисмига келиб, селфи олиш имконини берди. Бундан ташқари, украин кучлари шаҳар марказидаги олдинроқ ташлаб кетилган позициялар томон силжишга муваффақ бўлган. Янада муҳими, Украина қуролли кучлари РФ қуролли кучларининг шаҳар шимолидаги мудофаа чизиғига чуқур кириб борди. Бу эса Купянск ичкарисида қолган россиялик штурмчиларга таъминот етказиб бериш масаласини оғирлаштиради. Шу билан бирга, РФ қуролли кучлари Донецк ва Запорижжя областларида муваффақиятли юришларини давом эттирмоқда. Улар Северск шаҳрини эгаллаган ва Украина қуролли кучларининг Гуляйполедаги позицияларини штурм қилмоқда. «Медуза» шарҳида шу ҳақда.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: