USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Москвада портлаш оқибатида юқори мартабали генерал ҳалок бўлди

533 марта
Москвада портлаш оқибатида юқори мартабали генерал ҳалок бўлди

РФ қуролли кучлари Бош штаби оператив тайёргарлик бошқармаси бошлиғи, генерал-лейтенант Фанил Сарваров ҳалок бўлган.
Фото: Россия мудофаа вазирлиги
Россия пойтахти Москва шаҳрида енгил автомобилда рўй берган портлаш оқибатида генерал Фанил Сарваров оғир тан жароҳати олди ва ҳалок бўлди. У Россия Бош штаби оператив тайёргарлик бошқармасига раҳбарлик қилиб келган.

«22 декабр куни эрталаб Москванинг Ясенова кўчасида автомобил остига ўрнатилган портловчи қурилма ишга туширилди. Олинган тан жароҳатлари оқибатида Россия Федерацияси қуролли кучлари Бош штаби оператив тайёргарлик бошқармаси бошлиғи, генерал-лейтенант Фанил Сарваров вафот этди», – дея маълум қилди Россия Федерацияси Тергов қўмитаси вакили Светлана Петренко.

Олдинроқ ОАВ ва Тергов қўмитаси Ясенова кўчасида автомобил портлаши оқибатида унинг ичидаги номаълум шахс жароҳатлангани тўғрисида хабар берганди. Телеграм-каналларда бу генерал Сарваров бўлгани ҳақида версия илгари сурирлганди.

Тергов қўмитаси кўпчилик учун хавфли усулда одам ўлдириш ва портловчи моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш моддалари бўйича иш қўзғатган.

«Тергов қотилликнинг турли версияларини кўриб чиқмоқда. Улардан бири жиноят Украина махсус хизматлари томонидан ташкил этилгани билан боғлиқ версия», – дейилади қўмита матбуот хабарида.

Украина генералнинг ўлдирилиши юзасидан расман муносабат билдирмаган.
Shot ва Baza телеграм-таблоидлари тонгда портлаш оқибатида турар жой автотураргоҳида турган Kia Sorento русумли автомобил портлаб кетгани ҳақида хабар тарқатганди.

Унинг ичидаги 56 ёшли ҳайдовчи автомобил ичида қолиб кетган, аммо кейинроқ қутқарилган ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилган, деб хабар берганди РБК.

Сарваров 1990 йилда Қозон олий танк қўмондонлик билим юртини тамомлаган, кейинчалик Малиновский номидаги зирҳли танк қўшинлари ҳарбий академиясида ва Россия қуролли кучлари Бош штаби ҳарбий академиясида таҳсил олган.

«Коммерсант» газетаси ёзишича, у академияни тамомлагач, Бош штабнинг бош оператив бошқармаси ва Россия Федерацияси қуролли кучларининг оператив тайёргарлик бошқармасида хизматни давом эттирган. 2016 йилдан буён бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Нашр маълумотларига кўра, Сарваров Чеченистондаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашган, 2015–2016 йилларда «Сурияда операцияларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вазифаларни бажарган».

2024 йил май ойида Россия президенти фармони билан унга генерал-лейтенант унвони берилган.
Бу Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан бери юқори мартабали россиялик ҳарбийга қарши уюштирилган илк суиқасд эмас.
2024 йил 17 декабрда Москвадаги турар жой биноси атрофида портлаш рўй бериб, Радиациявий, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи, генерал-лейтенант Игор Кириллов ҳамда унинг ёрдамчиси Иля Поликарпов ҳалок бўлганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: