USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россия Starlink сунъий йўлдошларини йўқ қилувчи янги қурол устида ишламоқда — НАТО разведкаси

133 марта

Россия Starlink сунъий йўлдошларини йўқ қилувчи янги қурол устида ишламоқда — НАТО разведкаси

Россия америкалик миллиардер Илон Маскка тегишли Starlink сунъий йўлдошларини нишонга олиш учун мўлжалланган янги антисунъий йўлдош қуролни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда НАТОнинг икки давлатига тегишли разведка маълумотларига таяниб The Independent хабар берди.
Разведка ҳисоботларига кўра, Россия ишлаб чиқаётган қурол Starlink орбиталарини юз минглаб юқори зичликдаги гранулалар билан тўлдиришни кўзда тутади. Бундай қурол бир вақтнинг ўзида бир нечта сунъий йўлдошни ишдан чиқариши мумкин. 


Бироқ мутахассислар бу усул коинотдаги бошқа тизимлар учун ҳам ҳалокатли зарар келтириши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Москванинг бундан мақсади Украинага жанг майдонида ёрдам бераётган Ғарбнинг коинотдаги устунлигини чеклаш экани айтилмоқда.

“Коинотдаги тартибсизлик Россиянинг ўзига ҳам зарар”

Таҳлилчилар бундай қуролнинг ишлатилишига шубҳа билан қарамоқда. Сабаби коинотда назорат қилиб бўлмайдиган тартибсизлик нафақат Ғарбга, балки Россия ва унинг иттифоқчиси Хитойга ҳам зарар етказади. Ҳар икки давлат ҳам муҳим алоқа ва мудофаа тизимлари учун минглаб орбитал сунъий йўлдошларга таянади. Ушбу хавфлар ва коинотдаги ўз тизимларига етиши мумкин бўлган зарар Москвани бундай қуролни қўллашдан тўхтатиб турувчи асосий омил бўлиши мумкин.

Кремль муносабати ва С-500 тизими

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков бу борада бирор муносабат билдирмади. Бундан олдин Россия БМТни коинотга қурол жойлаштиришни тўхтатишга чақириб, Владимир Путин Москва коинотга ядровий қурол чиқариш ниятида эмаслигини билдирган эди. Шунга қарамай, декабрь ойида Россия паст орбитали нишонларни уриб туширишга қодир бўлган янги С-500 ерусти ракета тизимини ишга туширганини эълон қилди.

Starlink — Россия учун асосий хавф
Разведка маълумотларига кўра, Россия Starlink’ни ўзига нисбатан жиддий таҳдид деб билади. Россия-Украина уруши деярли тўрт йилдан бери давом этар экан, Starlink’нинг юқори тезликдаги интернети Украина ҳарбийлари учун алоқа, нишонларни аниқлаш ва бошқа ҳаётий зарурий вазифаларда ҳал қилувчи рол ўйнамоқда

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: