USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шаҳар ҳокими ўз жонига қасд қилди

4 058 марта

Шаҳар ҳокими ўз жонига қасд қилди

Кеча, 22 декабрь куни Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятидаги Темир шаҳри ҳокими Еркин Далмагамбетов ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимиятига яқин манбаларга таяниб, “Диапазон” нашри хабар берди.

Нашрнинг таъкидлашича, Темир шаҳар мақомига эга бўлса-да, у кичик аҳоли пункти бўлиб, у ерда икки мингдан сал кўпроқ киши яшайди.
Марҳум ҳамкасбининг вафоти Темир тумани ҳокимиятида ҳам изоҳланган.

“Бу биз учун катта фожиа, биз ҳамкасбимизни йўқотдик. Еркин Далмагамбетов Темир шаҳри ҳокими сифатида бир йилдан ортиқ ишлади. У ўз вазифасини виждонан, юз фоиз бажарган, жуда жиддий, мақсадга интилувчан, тартибли ва босиқ инсон эди. Уни барча ҳамкасблари ва маҳаллий аҳоли ҳурмат қиларди, унга яхши муносабатда бўлишарди”, деган Темир тумани ҳокими Алмас Жақсиликов.
Ҳоким 20 декабрь куни кечки соат тўққизлар атрофида ўлик ҳолда топилган. Норасмий маълумотларга кўра, ўша куни у дўстлари билан учрашган. Туман ҳокимияти фожиали ҳодисани тасдиқлаган.
“Жасад уйида топилди. Ҳозирда ҳар томонлама текширув олиб борилмоқда”, деган Алмас Жақсиликов.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: