USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Фаластин бизга ёрдам бермаган”. Алиев Озарбайжон Ғазога қўшин юбормаслигини айтди

222 марта

“Фаластин бизга ёрдам бермаган”. Алиев Озарбайжон Ғазога қўшин юбормаслигини айтди

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев мамлакати Ғазо секторида тинчликпарвар кучлар тузишда иштирок этмаслигини ва бу мақсадда ҳарбий хизматчилар юбормаслигини маълум қилди. Алиев бу ҳақда 5 январь куни маҳаллий телеканалларга берган интервьюсидагапирган.

“Умуман олганда, Озарбайжон чегараларидан ташқарида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш масаласи кўриб чиқилмайди. Биз қийин аҳволга тушганимизда, бизни ўз ҳолимизга ташлаб кетишди. Ҳеч ким бизни ҳимоя қилмади. Фаластинга нисбатан ҳурмат ва ҳамдардлигимиз бўлишига қарамай, у ҳам бизни қўллаб-қувватламаган”, деган Алиев. 
Шу билан бирга, Алиев Озарбайжон ҳар доим Фаластин давлатини тузиш ғоясини қўллаб келганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, БМТда, халқаро тузилмалар ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида Озарбайжон доим Фаластин тарафида бўлган. Шунингдек, Фаластиннинг Озарбайжондаги элчихонаси Баку томонидан молиявий қўллаб-қувватланади.
“Мен доим айтганман: араб давлатларининг масалаларини араб давлатларининг ўзи ҳал қилиши керак”, дея қўшимча қилган Озарбайжон етакчиси. 
Президентнинг айтишича, у АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти билан алоқада бўлган ва тинчликпарвар миссия бўйича саволларни уларга етказган.

“Биз 20 дан ортиқ банддан иборат сўров тайёрлаб, уни Америка томонига топширдик. Аммо бизнинг тинчликпарвар кучлар таркибида иштирок этишимиз кутилмаяпти”, деган Илҳом Алиев. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: