USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Туркманистонда гўшт нархини танқид қилган блогер бедарак йўқолди

690 марта

Туркманистонда гўшт нархини танқид қилган блогер бедарак йўқолди

Туркманистонда гўшт нархининг қиммат эканини танқид қилган Дидар исмли блогер бедарак йўқолди. Орадан бир неча кун ўтиб, айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари изоҳларда у полиция томонидан олиб кетилгач, вафот этганини ёзган. Кейинроқ эса унинг қабри топилган. Бу ҳақда “Turkmen news” хабар берди.

Нашрга кўра, қабр тошида қуйидаги саналар битилган: 30.05.1991 – 20.11.2025. 34 ёшли Дидар Амансахатовнинг ижтимоий тармоқдаги сўнгги сўзлари Туркманистондаги гўшт нархларининг ҳаддан ташқари юқорилиги ҳақида бўлиб, у буни ҳазиломуз таҳдид шаклида ифодалаган.


“Қаерда бўлган бу – гўшт 150 манат, 140 манат бўлса? А?! Ё сизлар (ҳукумат) гўшт нархини туширасизлар, ё биз гўштдан воз кечамиз”, деган у.
Ушбу видео эълон қилингач, блогер дарҳол ғойиб бўлган. Туркман TikTok сегментида айрим фойдаланувчилар Дидар бу сўзлари учун 15 суткага қамалганини ёзган. Кўп ўтмай, унинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқала бошлаган, бироқ ўлим сабаблари очиқ айтилмаган. Фақатгина “ҳукуматга қарши чиқиб бўлмаслиги” ҳақида ишоралар қилинган.

Дидар Амансахатов анъанавий маънода сиёсий фаоллардан ёки блогерлардан бири бўлмаган. У TikTok’да асосан кундалик ҳаётга оид мавзуларни, туркман эстрадаси юлдузларининг хатти-ҳаракатларини муҳокама қилган, эксцентрик ва провокацион баёнотлар берган. Обуначилар унинг блогини кўпроқ кўнгилочар контент сифатида қабул қилган.
“Бироқ Туркманистон махсус хизматлари Дидарнинг контентини “зарарсиз” деб ҳисобламади. Улар одатда фаоллар, журналистлар ва ҳокимиятни очиқ танқид қилувчиларга нисбатан қўлланадиган шафқатсиз чораларни ишга солди”, дейилади хабарда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: