USD: 11,970 so'm EUR: 13,928 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,084 so'm CNY: 1,718 so'm KZT: 23 so'm TRY: 277 so'm AED: 3,259 so'm USD: 11,970 so'm EUR: 13,928 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,084 so'm CNY: 1,718 so'm KZT: 23 so'm TRY: 277 so'm AED: 3,259 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“АҚШ Гренландияни руслар ва хитойлар эгаллаб олмасидан олдин қўлга киритиши лозим” — Трамп

118 марта

“АҚШ Гренландияни руслар ва хитойлар эгаллаб олмасидан олдин қўлга киритиши лозим” — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия ва Хитойнинг таъсирига йўл қўймаслик учун Қўшма Штатлар Гренландияга эгалик қилиши шартлигини маълум қилди. Бу ҳақда у 9 январь куни Оқ уйда журналистлар саволига жавоб берар экан айтиб ўтди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
“Мамлакатлар мулкка эгалик қилиши керак ва сиз ижарани эмас, ўз мулкингизни ҳимоя қиласиз. Биз Гренландияни ҳимоя қилишимизга тўғри келади”, деди президент.
Унинг қўшимча қилишича, Вашингтон бунга ё осон йўл билан ё қийин йўл билан эришади. Оқ уй маъмурияти НАТО бўйича иттифоқчиси бўлган Данияга тегишли ушбу ярим автоном ҳудудни сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда, бироқ уни куч ишлатиб аннексия қилиш вариантини ҳам истисно этмаяпти.
Дания ва Гренландиянинг кескин муносабати
Дания ва Гренландия томони ҳудуд сотилмаслигини қатъий билдирди. Дания ҳукумати ҳар қандай ҳарбий ҳаракат НАТОнинг якунланишини англатишидан огоҳлантирди. Жума, 9 январь оқшомида Гренландия партия раҳбарлари, жумладан, мухолифат ҳам қўшма баёнот бериб, АҚШдан мамлакатга нисбатан ҳурматсизликни тўхтатишни талаб қилди.


“Биз америкалик бўлишни хоҳламаймиз, даниялик бўлишни ҳам хоҳламаймиз, биз гренландиялик бўлишни истаймиз. Гренландия келажагини гренландияликларнинг ўзи ҳал қилиши керак”, дейилади баёнотда.
Стратегик аҳамият 
Гренландия дунёдаги энг кам аҳоли яшайдиган ҳудуд бўлса-да, унинг Шимолий Америка ва Арктика оралиғидаги жойлашуви ракета ҳужумларидан эрта огоҳлантириш ва ҳудуддаги кемаларни кузатиш учун ўта муҳимдир.
Трамп ҳеч қандай далил келтирмасдан, орол атрофида Россия ва Хитой кемалари ҳамма жойни эгаллаб олганини даъво қилиб, ҳудуд АҚШ миллий хавфсизлиги учун ҳаётий аҳамиятга эга эканини айтди. Ҳозирда Вашингтоннинг орол шимоли-ғарбидаги Питуффик базасида Иккинчи жаҳон урушидан бери фаолият юритувчи 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси доимий жойлашган.
Мавжуд келишувларга кўра, АҚШ Гренландияга чекланмаган миқдорда қўшин киритиш ҳуқуқига эга. Бироқ Трамп 9 йиллик ёки 100 йиллик ижара шартномалари иш бермаслигини, фақат тўлиқ эгалик кераклигини айтмоқда.

“Хитой ва Россия халқини яхши кўраман, лекин уларнинг Гренландияда менга қўшни бўлишини хоҳламайман, бунга йўл қўйилмайди. Буни НАТО ҳам тушуниб олиши керак”, дея қўшимча қилди у.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: