USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ЕИ Россия нефтининг нархини кескин туширди

142 марта

ЕИ Россия нефтининг нархини кескин туширди

Европа Иттифоқи Россия нефтининг нархини 44,1 долларгача туширди. Янги нархлар жорий йил 1 февралдан кучга киради. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг расмий сайтида хабар берилди.

Келтирилишича, ЕИ Россия нефтининг нархининг энг юқори чегарасини бир баррель учун 47,6 доллардан 44,1 долларгача туширган. Янги чеклов 1 февралдан кучга киради. Ушбу санадан олдин тузилган шартномалар ўтиш даврига бўйсунади, битимлар 16 апрелдан кечиктирмай якунланиши керак.


ЕИ ва G7 мамлакатлари 2022 йил декабрь ойида Россиянинг Украинага қуролли босқини учун санкциялар доирасида Россия нефтининг нархларига чекловлар қўйганди. Дастлаб, чеклов бир баррель учун 60 доллар қилиб белгиланган. Бу чора Кремлнинг урушни молиялаштириш имкониятини чеклашга қаратилган. Учинчи давлатлар Россия нефтини фақат белгиланган нарх чегарасига риоя қилган тақдирдагина Ғарб компаниялари орқали сотиб олишлари мумкин.
2025 йил июль ойида нархнинг энг юқори чегараси сузувчи чегарага айланган. Қабул қилинган механизмга кўра, у бозор нархларидан 15 фоизга паст бўлиши керак. Натижада сентябрь ойида энг юқори чегара баррель учун 47,6 долларгача туширилган. 

Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги маълумотларига кўра, декабрь ойида Россиянинг Urals нефтининг ўртача нархи беш йил ичида биринчи марта бир баррель учун 39,18 долларгача тушган.

Европа Иттифоқи ўз навбатида 2027 йил охирига қадар Россия нефть импортини бутунлай тўхтатишни режалаштирмоқда. Ҳозирда Венгрия ва Словакия Европа Иттифоқининг асосий харидорлари бўлиб қолмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: